Todofichajes нашрининг кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг клубдаги ҳозирги мавқеидан норози ва қишки трансфер ойнасида Манчестерни тарк этиш ниятида. Футболчи ўзини Хосеп Гвардиола қўл остидаги асосий футболчи сифатида ҳис қилмаяпти ва у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди.
«Шаҳарликлар» футболчини қўйиб юборишга қарши эмаслар, лекин улар бунинг учун 80 миллион евро талаб қилишади. Кўп клубларнинг молиявий аҳволи оғирлигини ҳисобга олсак, ҳамма ҳам бу суммани тўлай олмайди.
Манбага кўра, Стерлинг «Пари Сен-Жермен» томонидан нишонга олинган. Парижликлар инглизни клубни тарк этмоқчи бўлган Килиан Мбаппага муқобил деб билишади. Шунингдек, «қизил-кўклар» «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга ҳам кўз тикишмоқда.