Англия Премьер-Лигаси 9-туридан ўрин олган «Челси» - «Норвич» ўйинидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида лондонликлар устози Томас Тухель қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.
"Ромелу ва Тимо борасида катта янгилик йўқ. Улар бугунги учрашув ва «Саутгемптон»га қарши ўйин учун сафдан чиқишган. Ундан кейин нима бўлишини кўрамиз.
Бу қанча давом этишини тахмин қилиш мантиқсиз. Агар буни Кристиан Пулишич билан қилганимизда, сиз мени ёлғончи ва ниманидир беркитмоқда деб ўйлашингиз мумкин эди. Сиз ҳеч қачон билмайсиз. Воқелик кутилганидан эрта бўлиши ёки чўзилиб кетиши ҳам мумкин.
Ишонч билан айтишим мумкин бўлган ягона нарса шуки, уларнинг икки ҳам даволанмоқда. Ўзларини позитив ҳис қилишмоқда, хавотирга тушишаётгани йўқ ва кейинги икки учрашувни аниқ ўтказиб юборишади".
Тухелга руҳан чарчаган Ромелу учун дам олиш имкониятини бериш мусобақа жадвалининг қуйи ўринларида бораётган жамоаларига қарши ўйинлардан олдин яхши бўлишини таклиф қилишди.
"Йўқ, жароҳат олиш ҳеч қачон яхши иш эмас. Ромелу руҳан бироқ кўпроқ ўйнаб юборди, аммо жамоамиздаги бошқалар каби унга доимий дам олиш имконияти берилмайди. Жоржинё ва Моунт ҳам бир хил ўринда ва улар фантастик ўйин ўтказишди. Улар кўплаб учрашувларни иштиёқ ва шахсий мақсадлар билан ўтказишди.
Ромелуни ўзининг ички туйғуларига ишонишга ундадик ва унинг охирги алоқаси бўлган тизимни ташкил этишга ўзимизга рухсат бердик. Буни «Малмё»га қарши ўйинда бажардик. Фаворит ролида бўлганимизда у биз учун муҳим бўлади.
Аммо, биз доимий равишда жароҳат олганлар ҳақида гаплаша олмаймиз. Ечим топишимиз керак ва шундай қиламиз. Чунки жамоамизга ишинамиз. Ўйинга қўшилган йигитлар яхши бажаришди ва бугунги баҳсда ҳам шундай ушлаб қолиш ўзларига боғлиқ".
Тухель жамоа ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиешнинг ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Ўз ўйинлари орқали мавсум бошида жамоада эди ва кейин гол урганидан сўнг Супер Кубок ўйинида жароҳат олди. Бу унга қимматга тушди деб ҳис қилдим. Елкаси билан оғриқ уни тарк этмаган. Бундан кейин, уни асосий таркибга қўйганимизда, бир неча бор, оғриқ бўлмаса ҳам унинг ҳаракатларини, тезланишларини чеклаб қўйган ҳолда эркин ўйнаши учун имкон бермаётганини сездик.
Унга жамоага киришиш ва ўз ўйинини топиб олиши учун вақт ва сабр керак. Бошқа йигитлар буни намойиш этишди. Аммо, биз унга бўлган ишончни йўқотмаймиз. Аминманки, у муҳим ўйинчилигича қолади".