"Барселона"нинг собиқ футболчиси Дани Алвеш "МЮ" клубини Фреддан фойдалана олмасликда айблади. У ўз танқидий фикрини қуйидагича ифода этади:
"Ҳар бир бразилиялик футболчи терма жамоаси либосини кийганида юқори даражали ўйинчига айланади. Мен кўплаб мухлисларни Фреднинг ўйинидан норози бўлаётганини эшитдим. Аммо у Бразилия термасида ўйнай бошлаганида дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячига айланади. Менимча, муаммо Фредда эмас, балки унинг клуби ёки мураббийида".
Фред "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан тўлиқ жамоавий машғулотларга қайтган.