Кириш Регистрация

Сергей Крот: «Насаф» доимо қалбимда»

Баҳо:
+2 | -

Шу кунгача Насаф жамоасида кўплаб маҳоратли легионерлар тўп сўришган ва ҳар бири ўз ўрнига эга бўлган. Юртимизда 1,5 йиллик фаолияти давомида яхши таасуротлар қолдирган белоруслик ҳужумчи Сергей КРОТ ҳам шулар жумласидандир. Ҳозирда Белорусиянинг “Слутск” жамоасида фаолият олиб бораётган собиқ “Насаф”чи билан суҳбатда бўлдик.

- Салом Сергей! “Насаф” жамоаси таркибига келиб қўшилишингиз тарихи қандай? 

-Салом, 2009 йил ўрталарида Ўзбекистонда кўрикдан ўтиш учун таклиф бўлди ва даров бу таклифга рози бўлдим. Ўша пайтда фақат Ривалдонинг “Бунёдкор”да ўйнашини билардим холос. Жамоага “Шодлик” меҳмонхонасида қўшилдим. Эртасига Янгиерда “Машъал” ва “Сўғдиёна”га қарши назорат ўйинларида иштирок этдим. Кейин менга мавсум сўнгигача шартнома таклиф қилишди ва ўйлаб ўтирмай рози бўлдим.

- Биринчи ўйинингиздаёқ сизни мухлислар «Крауч» дея атай бошладилар...

-Ҳа, кўп эшитганман. Бу албатта ёқимли.

- Жамоада ким билан дўстлашгандингиз?

-Жамоамизда муҳит ажойиб эди барча легионерлар билан қолаверса бошқалар, мураббийлар билан ҳам яхши алоқада эдим. Айниқса, бу ерга кўникишимга Миша(Михаил) Наумов катта ёрдам берган. Ҳозир ҳам Камолиддин Мурзоев, Артём Филипосян, Ҳамза Каримов, Лутфулла Тўраевлар билан алоқаларимиз сақланиб қолган. 

- “Насаф” учун ўрган биринчи голингизни эслай оласизми ?

-Буни унутиб бўладими? “Нефтчи”га қарши Қаршидаги 3-ўринни ҳал қиладиган ўйинда дебют голимни ўргандим ва биз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Ўша ўйинда 1 та голли пас ҳам узатгандим.

-Кейинги мавсумни кўтаринки руҳда бошлагандигиз. Аммо мавсум ярмидан кўринмай колдингиз?

-Янги мавсумни гол билан бошлагандим. Аммо мавсум ўрталарида жароҳат туфайли сафдан чиқишга мажбур бўлдим .Бу орада жамоада мураббий алмашди.

- Демяненко билан муносабатингиз қандай эди ?

-Анатолий Васильевич билан муносабатимиз яхши эди.

- Ўзбекистондаги фолиятингиз сизда қандай таассурот қолдирган?

-Мени Ўзбеистондаги фаолиятимдан фақат ширин хотиралар қолган.

-Жамоамиз ва унинг мухлисларига тилакларингиз?

-“Насаф” жамоаси ва унинг мухлисларига доимо омад ёр булсин. Айниқса мухлислар мени қўллаб-қувватлаганликларини катта миннатдорчилик билан эслайман. “Насаф” ва Қарши шаҳри доим қалбимда қолади. 

Бобур ОЧИЛОВ суҳбатлашди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 20:39, 01.03.2012.
Ўқилди: 12008 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6298]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5171]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4612]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3941]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3774]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3607]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3198]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2821]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2679]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.