Италия чемпионатининг 9-тури доирасида "Лацио" сафарда "Верона" клуби меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда мағлубият аламини тортди.
Мезбонларнинг барча 4та голи «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеоненинг ҳисобига ёзилди. 26 ёшли аргентиналик футболчи баҳснинг 30, 36, 62 ва 92-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Симеоне сўнгги 4та ўйинда 6та гол уришга муваффақ бўлди.
Римликларнинг ягона голи эса ҳужумчи Чиро Иммобиле ҳисобига ёзилди.
"Верона" ушбу ғалаба туфайли ўз очкоаларини 11тага етказиб, 11-ўринга кўтарилиб олди. "Лацио" эса 14 очко билан 7-поғонага тушди.
Италия А серияси, 9-тур
Верона – Лацио 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 30 Симеоне, 2:0 – 36 Симеоне, 2:1 – 46 Иммобиле, 3:1 – 62 Симеоне, 4:1 – 90 Симеоне.
Верона – Монтипо, Фараони, Гюнтер (Шутало, 69), Давидович, Казале (Чеккерини, 45), Лазович (Маньяни, 81), Велозу (Тамез, 69), Барак, Илич (Онгла, 81), Капрари, Симеоне.
Лацио – Рейна, Марушич, Раду, Габаррон, Хюсай (Ладзари, 57), Лейва (Катальди, 63), Акпа-Акпро (Луис Альберто, 56), Милинкович-Савич, Педро (Моро, 63), Иммобиле, Фелипе Андерсон.
Огоҳлантиришлар: Велозу (9), Габаррон (44), Акпа-Акпро (56), Чеккерини (66).