Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

А Серия. Дибаланинг сўнги дақиқада киритган голи «Ювентус»га бир очко тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган энг марказий баҳс Миландаги «Жузеппе Меацца» стадионида «Интер» ва «Ювентус» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ўйиннинг 17-дақиқасида «нерадзуррилар»нинг босниялик ҳужумчиси Эден Жеко Шесни қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди ва ўйиндаги ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий дақиқалари тугашидан 1 дақиқа аввал Пауло Дибала пенальтидан миланликлар дарвозасини ишғол қилиб, орадаги мувозанатни тиклади. Мазкур ҳисоб ўйин охиригача бошқа ўзгармади ва жамоалар 1 очкодан қўлга киритишди.

«Интер» — «Ювентус» 1:1

Голлар: 1:0 – 17 Жеко, 1:1 – 89, пенальти Дибала.

«Интер»: Ҳанданович, Дармиан, де Врей, Шкриньяр, Бастони, Перишич (Думфрис, 72), Брозович, Чалхонўғлу (Гальярдини, 61), Барелла (Весино, 90), Жеко, Мартинес (Санчес, 72).

«Ювентус»: Шесни, Данило, Кьеллини, Бонуччи, Алекс Сандро, Куадрадо (Дибала, 65), Локателли (Кайо Жорже, 83), Маккенни (Артур, 83), Кулусевски (Кьеза, 65), Мората, Бернардески (Бентанкур, 18).

Огоҳлантиришлар: Барелла (40), Алекс Сандро (44), Перишич (70), Кьеллини (90).

Киритилди: 04:03, 25.10.2021.
Ўқилди: 2000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик