Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн 2-2 Австралия
19/11 23:15 Кувайт 1-1 Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай

Оле-Гунар Сульшер кечаги ўйиндан сўнг нималар деди? (интервью)

Баҳо:
+ | -

Якшанба оқшомида "Манчестер Юнайтед" клуби ўз майдони "Олд Траффорд"да энг ашаддий рақибларидан бири бўлган "Ливерпуль"ни қабул қилди. Ўйин якуни мезбонлар учун аламли ва шармандали тарзда якун топди. Сульшер жамоаси рақиблардан беш марта тўп ўтказиб юборди. Камига, майдонга яқиндагина туширилган Поль Погба жиддий қўполликка йўл қўйиб, қизил карточка олди. Оле-Гунар Сульшер ушбу мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Аммо норвегиялик мутахассис ҳали-ҳамон ўзини жамоани олдинга бошлай оладиган энг яхши вариант деб ҳисобламоқда. Баҳс "Олд Траффорд"да бўлиб ўтганига қарамасдан, мезбонлар ҳар икки бўлимда иккинчи жамоа бўлиб ўйнашга мажбур бўлишди. Учрашувда бешта гол урилган бўлса, уларнинг учтаси Муҳаммад Салоҳга, қолганлари эса Наби Кейта ҳамда Диего Жотага тегишли бўлди.

Сульшер кечаги ўйинга қадар ўзини клуб мухлислари ва бутун дунё учун "МЮ"га мослиги ҳамда жамоани Англия футболида яна етакчига айлантира оладиган инсонлигига ишонтиришга қаттиқ ҳаракат қилаётганди. Бироқ, "Ливерпуль"га қарши баҳс кўрсатиб бердики, унга Юрген Клопп ёки Пеп Гвардиола сингари тактик мураббий бўлишга ҳали анча бор. Шунга қарамай норвегиялик ўзидаги ишончни намойиш этишга, қолганларни ўзига ишонишга тарғиб этмоқда. У ўйиндан сўнг "Sky Sports" телеканалига интервью берар экан, шундай фикрлар билдирди:

"Бу кун мен жамоани бошқараётгандан буён энг омадсизига айланди. Бу ҳақида гапириш осон эмас. Биз ўйинда индивидуал ҳамда жамоа сифатида етарлича ҳаракат қилолмадик. "Ливерпуль" каби рақибга бундай имкониятларни бермаслигимиз керак эди. Лекин амалда улар ўз рағбатидан фойдалана олишди. Умуман биз кўрсатган ўйинни қониқарли деб айтиб бўлмайди. Биз бошидаёқ ҳаракатни тез қилгандик. Аммо уларда имкониятлар пайдо бўлди ва улардан фойдаланишди. Ўйиндаги учинчи гол бизнинг тақдиримизни ҳал қилганди. Мағлубият шаксиз менинг маъсулиятим. Биздаги мураббийлар штаби жуда ҳам яхши. Мен ҳар бир ўйин учун алоҳида ёндашув танлайман. Бу сафаргиси эса тўғри эмасди. Биз баҳсда якунловчи нуқталарда адашдик. Майдонда рақибга катта жойларни бой бериб қўйдик. Бу эса гол уришга имкон берди. Биз ўз уйимизда "Ливерпуль"га қарши ўйнадик. Биз икки ярим йилдан узоқ вақт давомида шу ердамиз. Мен танлаган услуб бўйича ўйин юқори прессингга қурилиши керак эди. Аммо рақибимиз берилган имкониятлардан фойдаланиб кетди. Биз "Манчестер Юнайтед" сифатида ўз обрўмизга яраш ўйин кўрсатишимиз керак эди. Тўртинчи гол эса ҳар ўн беш дақиқада битта гол ўтказиб юборганимиздан кейин содир бўлди. Мен ўз футболчиларимни нималарга қодирлигини биламан. Аммо тўртинчи гол ўйин тугаганини англатарди. Сиз ўтган мавсумда "Тоттенхэм"га қарши 6-1 ҳисобида имкониятни бой берганимизни эсласангиз керак. Бу ёмон, жуда ёмон. Мен Манчестер одами сифатида буни оғир қабул қиламан. Ҳозир эса ягона айта оладиган нарсам, буни тезроқ енгиб ўтишим лозим".

Шунингдек, Сульшердан ўзини "МЮ" учун мос мураббий сифатида кўриши ҳақида сўралгандан қуйидагича жавоб қилди: "Мен бу ерда жуда узоқ йўл босиб ўтдим. Умуман, жамоа сифатида узоқ сафаримизни ўтказмоқдамиз. Биз ҳозирда таслим бўлиш учун жуда яқин келиб қолдик. Буни мураккаблигини фақат бошидан ўтказган инсонгина тушунади. Ўйинчиларнинг руҳий аҳволини тушуниб турибман. Лекин бизда характер бор. Биз ўзимизни яхши биламиз ва бундан ёмонроқ ҳис йўқлигини англаймиз. Бу нарсалар қаерга қараб йўналганимизни кўрсатиб беради. Орқага йўл йўқ".


Ҳозирда "МЮ" турнир жадвалининг еттинчи поғонасини банд этиб турибди. Клуб ёзда бир нечта яхши трансферларни амалга оширганига қарамай, пешқадам "Челси"дан саккиз очкога ортда қолмоқда.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:46, 25.10.2021.
Ўқилди: 8008 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.