Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

А Серия. Инзаги ва Де Врай дуранг натижадан мамнун эмас

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Симоне Инзаги «Ювентус»га қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу биз гол ўтказиб юборишимиз мумкин бўлган ягона йўл эди. Биз натижадан мамнун эмасмиз, чунки ўйин бошидан охиригача яхши ўтказдик ва «Ювентус»га имконият бермадик. Икки очко йўқотдик, бундан хурсанд эмасман. Бош ҳакам вазиятдан бир неча метр нарида турган эди, ҳаммаси яхши эканлигини айтганди ва кейин уни чақиришди".

"Бизни 95 дақиқа давомида ортимизда туриб қўллаб-қувватлаган мухлисларимиз ва топ жамоага қарши ўйинни назорат қилган футболчиларимизни хафа қиладиган натижа. Ўйинда ҳеч бир жабҳада ортда қолмадик. Бошидан охиригача яхши ўйин кўрсатдик".

"Биз ўз ўйинимизни намойиш этдик, чунки буни қилишни уддаладик. Биринчи бўлимда майдон бўйлаб босим уюштирдик. Қаттиқ ишладик ва «Ювентус» бир қанча хавфли ўйинчиларни майдонга ташлашини билиб тургандик. Жуда зич ҳаракат қилдик ва иккинчи бўлимда анча чуқур ўйнадик, аммо чиндан ҳам жуда яхши жамоага ҳеч қандай имконият қолдирмадик".

"Бутун жамоа майдонда яхши ҳимояланди. Бугунги ягона хафа қиладиган нарса - бу натижа. Бу биз учун оғир. Перишични майдондан олганимга келсак, унинг мушакларида чарчоқ аломатлари бор эди ва танаффусда массаж столига ҳам ётди. У менга ҳаммаси яхши эканлигига ишора қилди, лекин унинг сариқ карточкаси ҳам бор эди. Кейин Федерико Кеза майдонга тушди.

Меҳмонларга ҳеч қандай имконият бермаган ҳолда ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида пенальтидан гол ўтказиб юбориш аламли ҳолат".

«Интер» ҳимоячиси Стефан Де Врай ҳам ўйиндан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

"Натижадан жуда ҳам хафсаламиз пир бўлди. Ғалабага жуда яқин келгандик, аммо ўйинимиздан мамнунмиз. Ўз ўйинимизни кўрсатдик. Ҳафта давомида ҳимоя чизиғида қаттиқ меҳнат қилдик ва бу бизга кўплаб қарши ҳужумлар қилиш имкониятини беради. Бу борада яхши ишладик ва бироз ўйинни ташлаб қўйдик. 80-дақиқада ҳам олдинда бора туриб, кейин ҳисоб тенглашиши аламли. Ўйинни ҳал қилувчи нуқтаси Маурисио Марианининг баҳс якунида пенальти белгилаши бўлди. Воқеликка яқин тургандим ва бу ерда ҳеч нарса йўқ эди, деб ўйлайман. Аммо, ҳакам ВАР га мурожаат қилди ва пенальти берди. Энди биз «Эмполи» билан ўйинга эътибор қаратамиз. Бу ғалабамизнинг калити ҳисобланади".

Манба: inter.it
Киритилди: 15:00, 25.10.2021.
Ўқилди: 1869 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.