"Манчестер Юнайтед" афсонаси Поль Скоулз ярим ҳимоячи Поль Погбани кеча «Ливерпуль»га қарши ўйинда майдондан четлатилганини танқид қилди. Франциялик ярим ҳимоячи учрашувнинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушди ва орадан 15 дақиқа ўтиб қизил карточка олиб, жамоадошларини озчиликда қолдирди.
«Сўнгги мавсумларда бу футболчи жамоада саросимага сабаб бўлди. Мен Погбани иқтидорли футболчи деб баҳслашмайман, лекин унинг жамоага бўлган муносабати менга мутлақо тўғри келмайди. У майдонга тушди ва шундай қилди... Поль жамоадошларига ҳурматсизлик кўрсатди, унда тартиб-интизом йўқ», - деди Скоулз.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.