"Барселона"нинг собиқ футболчиси Альберт Феррер каталонияликлар қайси ҳужумчи билан шартнома имзолаши зарурлигини ҳақида фикр билдирди.
"Аксарият йирик клубларда бир мавсумда 20та гол урадиган ҳужумчи бор. Мемфис "Барселона"да марказий ҳужумчи эмас. Клуб кетганларнинг ўрнига энг яхши ҳужумчилар билан шартнома тузиши керак.
Ҳоланд ва Мбаппе? Мен бу икки футболчи "Барса"га тўғри келмайди, демайман, лекин директорлар кенгаши ўзлари қандай ҳужумчини хоҳлашлари ҳақида ўйлашлари керак. Жамоа ҳар доим ўйинда тўпга таҳминан 70 фоиз эгалик қилади ва қаттиқ ҳимояланадиган, майдонда бўш жой қолдирмайдиган жамоаларга қарши ўйнайди. Бу эътиборга олиш керак бўлган нарса. Ҳоланд ёки Мбаппе учун бундай тактика ноқулай бўлади", - деди Феррер.