Англия терма жамоаси ҳамда "Тоттенхэм" клубининг собиқ дарвозабони Пол Робинсон "Вест Хэм" қандай қилиб Деклан Райсни сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. У "Football Insider" нашрига интервью берар экан:
"Биз бу жамоани ўтган мавсумда жадвалнинг олтинчи поғонасидан жой олганига гувоҳ бўлган эдик. Аммо улар изчиллик билан бу йил ундан ҳам яхши натижа қайд эта олишадими? Бу савол клуб учун жуда ҳам муҳим. Негаки, ЕЧЛ йўлланмасини олиш, "Вест Хэм"га ўз футболчиси Деклан Райсни таркибда олиб қолиш имконини беради. Агарда клуб якунда кучли тўртталикка кира олмаса, катта эҳтимол билан Райс бой берилади".
Деклан Райснинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача тузилган. У ҳозирда ҳафтасига 156 минг фунт маош олмоқда.