19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал раунди 2013 йилнинг 1-13 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унга қадар бўлган икки этапли саралаш босқичи эса шу йилнинг 19 октябрь санасидан эътиборан старт олади.
Дастлаб ўтиш турнири 19-28 октябрь кунлари оралиғида бўлиб ўтса, Осиё чемпионати учун саралаш турнири 2012 йилнинг 1-13 декабрь кунларига тайин қилинган.
Сўнгги марта 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпиони бўлиш учун қитъанинг 15та мамлакати кураш олиб борганди. Ўтиш раундини муваффақиятли якунлаган Ўзбекистон терма жамоаси, иккинчи саралаш босқичида 5та мамлакат орасида 3-ўринни эгаллаб, финал раундида иштирок эта олмаган. Регламентга кўра эса саралашда фақатгина 1-ўринни қўлга киритган мамлакат қитъа чемпионатида иштирок этади.
Бу сафар ОФКга 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш таклифи билан 19та мамлакат футбол федерацияси чиқди. Қуйида бу 19таликнинг сўнгги Осиё чемпионати натижаларига кўра ишлаб чиқилган рейтинги билан танишиб олинг:
№ | Мамлакат |
1 | Япония |
2 | КХДР |
3 | Хитой |
4 | Жанубий Корея |
5 | Австралия |
6 | Вьетнам |
7 | Таиланд |
8 | Хитой Тайпейи |
9 | Ўзбекистон |
10 | Эрон |
11 | Ҳиндистон |
12 | Мьянма |
13 | Иордания |
14 | Бангладеш |
15 | Филиппин |
16 | Гонконг |
17 | Фаластин |
18 | Қирғизистон |
17 | Тожикистон |
Сўнгги Осиё чемпионатида дастлабки 5та ўринни қўлга киритган мамлакатлар: Япония, КХДР, Хитой, Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари 2013 йилнинг 1-13 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги қитъа чемпионатига тўғридан-тўғри йўл олишади.
Сўнгги Осиё чемпионатининг финал қисмида сўнгги ўринни эгаллаган Вьетнам ва саралашда мазкур мамлакатдан кейин иккинчи бўлган Таиланд иккинчи саралаш босқичидан (2012 йилнинг 1-9 декабрь кунлари) иштирокларини бошлашади.
Қолган 12 мамлакат эса Осиё чемпионати учун курашни ўтиш турниридан бошлаши белгилаб қўйилди (2012 йил 19-28 октябрь). Улар қуйидагича тақсимланади:
«А» ГУРУҲИ (Марк. ва жануб.) |
«В» ГУРУҲИ (Ғарбий) |
«С» ГУРУҲИ (АСЕАН ва шарқ.) |
Ўзбекистон | Эрон | Хит. Тайпейи |
Ҳиндистон | Иордания | Мьянма |
Бангладеш | Фаластин | Филиппин |
Қирғизистон | Гонконг | |
Тожикистон |
Ўзбекистон жой олган зонада мамлакат сони 5тани ташкил қилса, иккинчи гуруҳда бор йўғи 3та даъвогар бор. Буни инобатга олган ОФК 22 март куни дастлабки икки гуруҳ жамоаларини аралаштириб, қуръа ташлаш орқали худди «С» гуруҳи каби 4тадан жамоали 2та гуруҳ ҳосил қилади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши натижа қайд этган 2тадан мамлакат (жами 6та) иккинчи саралаш босқичига йўл олади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, иккинчи босқичда Вьетнам ва Таиланд терма жамоалари кутиб туради. Шу тариқа иккинчи босқичдаги жами 8та мамлакат иккита гуруҳга тақсимланади (Вьетнам ва Таиланд 1та гуруҳга тушмайди). 2та гуруҳ ғолиблари ўзаро плей-офф ўйинида майдонга тушишади ва ғолиб мамлакатгина 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Келтириб ўтилганидек, Япония, КХДР, Хитой, Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари Осиё чемпионатида саралаш турнирларисиз иштирок этишади.