«Аделаида Юнайтед»нинг бразилиялик легионери, ҳимоячи Кассио клубнинг 2010 йилги ОЧЛнгинг нимчорак финалида «Чонбук Моторз» клубига қарши бой берилган учрашувда қизил карточка олган эди.
Бироқ клуб шу йилги плей-оффда Индонезиянинг «Персепура Жаяпура» клубига қарши ўйнаб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва учрашувни ўтказиб юбориши шарт бўлган Касио ҳам майдонга тушган.
ОФКдан бу борада «Аделаида Юнайтед»га бирор чора кўрилиши кутган эдик, бироқ хеч қандай санкциялар жорий этилмади. Миллий чемпионатнинг навбатда турган ўйинида Кассио жазолангани етарли бўлади, деган версиялар ҳам янгради. Бироқ, миллий чемпионатдаги кейинги ўйинда ҳам у майдонга тушганлиги аниқ бўлди.
«Аделаида Юнайтед»нинг иштироки туфайли телетрансляциялар учун Австралиянинг «Fox TV» канали томонидан ОФКга катта пул тўлаб қўйилгани сабабли, бу жамоани турнирдан четлатилишга қитъа конфедерацияси ботина олмагани хусусидаги тахминлар ҳам илгари сурилмоқда. Нима бўлганда ҳам, «Персепура» билан ўйин текширилмоқда ва арбитраж судининг қарори 6 март куни эълон қилинади.
Бразилиялик ҳимоячи Кассио эса 6 март куни тошкентда «Бунёдкор»га қарши 1-тур учрашувида майдонга тушмас экан. У Тошкентга келадиган таркибдан тушириб қолдирилган. Бу ҳақда www.footballaustralia.com сайти хабар бермоқда.