Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Белград-2021. Жаъфаров ишончли ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Белграддаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 75 кило вазн тоифасида ҳамюртимиз Саиджамшид Жаъфаров мусобақадаги илк жангини ўтказди. Унга словакиялик Лукас Ферназа рақиблик қилди.

Ватандошимиз жангни тўлиқ ўз назоратида ушлаб турди. У раунддан раундга ўз устунлигини ошириб борди ҳамда рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жаъфаровнинг ғалабаси ҳакамларнинг баҳоларида ҳам акс этди — 30:27, 30:27, 30:26, 30:25, 30:25.

Саиджамшид 1/16 финал босқичида япониялик Юито Моривакига қарши рингга кўтарилади. Бу жанг 30 октябрь куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:48, 26.10.2021.
Ўқилди: 3633 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.