Италиянинг «Фиорентина» клуби Москванинг «Спартак» клуби ҳужумчиси Жордан Ларссон билан шартнома имзоламоқчи эмас.
Бу ҳақда «бинафшаранглар» раҳбари ва спорт директори Даниэл Праде маълум қилди.
«Бизни Ларссон қизиқтирмайди», дейди Праде.
Маълумки, Ларссон Руи Витория бошчилигида жуда ёмон вазиятда қолган. Швециялик ҳужумчи айни дам ўзининг собиқ ўйинини кўрсата олмаяпти.