Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Ҳафта охиридаги сўнги янгиликлар. Роналду Сульшерни қутқариб қолди, Хави «Барселона»нинг янги мураббийи(ми?), Конте Фрибгарликда айбланмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона»ни ким бошқариши, Криштиану Роналду мураббийни ишдан бўшатишдан сақлаб қолганлиги, «Олтин тўп-2021»нинг янги эгаси ким?, Белграддаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида натижаларимиз қандай? «Stadion.uz» нашри ушбу ҳафта бошидан бери кун сарлавҳаларидан тушмай келаётган хабарлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчи.

«Барселона»нинг янги мураббийи



Роналд Куман ишдан бўшатилди ва «Барселона» бош мураббийи лавозими ҳозирча бўш қолмоқда. Миш-мишларга кўра, сўнгги йилларда «Ас-Садд» билан бирга ишлаётган Хави «кўк-анорранглилар»ни қабул қилади. Миш-мишларга кўра, Қатар клуби Хавини товон тўламасдан ҳам, яна бир ҳафта ишлаши шарти билан «Барселона»га қўйиб юборишга тайёр.

ОАВда Хавининг «Барселона»га «ҳа» деб жавоб бергани ва ҳаттоки жамоа ишларини ўрганишга киришгани айтилмоқда. Айтишларича, ёш мураббий аллақачон президентга тўп билан яхши ишлайдиган марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш зарурлигини айтган. Хави «Манчестер Сити»дан Рахим Стерлингни, ҳамда «Бавария» футболчиси Кингсли Команни клубга таклиф қилмоқчи.

«Олтин тўп»ни ким олади?



Йил якунидаги энг яхши футболчи учун бериладиган нуфузли индивидуал мукофот - «Олтин тўп» роппа-роса бир ойдан кейин Парижда топширилади. Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда гўёки якунланган овоз бериш натижалари акс эттирилган фотосурат тарқалди. Суратга қараганда, Роберт Левандовски 2021 йилги «Олтин тўп»ни олади. Ўтган йили пандемия туфайли мукофот берилмаган, поляк футболчиси эса 2020 йилда бу мукофотга лойиқ эди. «Бавария» ҳужумчиси бу йил қўлга кирита оладими? Кўрамиз.

 
Роналду мураббийни ишдан бўшатишдан сақлаб қолди



Оле-Гуннар Сульшерни «Ливерпуль»га қарши ўйиндан сўнг (0:5), «Манчестер Юнайтед»дан кетиши аниқдек кўринганди. Бироқ норвегиялик мутахассис жамоа билан ишлашда давом этмоқда. Миш-мишларга кўра, бунда Криштиану Роналду муҳим рол ўйнаган, унинг ўзи Сульшерни қўллаб-қувватлаган ва қолган футболчиларни мураббий атрофида тўпланишга чақирган. Буни кузатиб турган «қизил иблислар» раҳбарияти ҳозирча ҳеч нарса қилмасликка қарор қилишди.

 
Конте фирибгарликда айбланмоқда



Агар Оле-Гуннар Сульшер яқин келажакда истеъфога чиқарилса, Антонио Конте «Манчестер Юнайтед» мураббийлик пости учун биринчи рақамли номзодига айланади. Бир неча кун аввал, Англияда Контенинг «Челси»ни бошқарган вақтида трансфер фирибгарликларига алоқадорлиги ҳақида далиллар топилди. Мураббий ва унинг агенти кўплаб жиноятларга алоқадор бўлиши мумкин, яъни улар битимда кўрсатилган пулдан кўпроқ олган бўлиши мумкин. Ҳозирча ҳеч қандай аниқ далил йўқ, аммо Конте Эмерсоннинг «Челси»га ўтишдан молиявий фойда кўргани айтилади.

Уч нафар боксчимиз бокс бўйича жаҳон чемпионатини тарк эди



51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов 1/8 финал доирасида қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга чиқди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда ҳакамлар Бибоссиновни ғолиб деб топишди. Ҳаваскор боксда маълум муддат танаффус қилган Дўсматов эса жаҳон чемпионатини илк босқичда тарк этди.

86 кг. вазнда рингга кўтарилган Шоҳжаҳон Абдуллаев жуда аламли мағлубиятни тортди. У бельгиялик Виктор Шельстритга қарши жангда ғалабага жуда яқин турганди. Биринчи бўлимда тенгкурашлар остида кечган баҳсда ҳакамларнинг 3 нафари устунликни ҳамюртимизга берди. Иккинчи раундда Шоҳжаҳон фаоллликни оширди ва рақибга кўплаб зарбалар берди. Натижада бельгиялик боксчи қийин аҳволга тушиб қолди. Абдуллаев бундан хотиржамликка берилди шекилли, бўлим тугашига 1 сония қолганида рақибнинг кучли зарбасини ўтказиб юбориб, нокаутга учради.

Икки йил аввал Екатеринбург шаҳрида ўтказилган мусобақада жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Миразизбек Мирзахалилов АҚШлик Жамол Харвейга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз биринчи раундда нисбатан хотиржам ҳаракат қилгани учун бўлса керак, ҳакамлар дастлабки 3 дақиқаликда устунликни америкалик боксчига беришди. Миразизбек иккинчи бўлимда фаолликни оширди ва мувозанатни тиклади. Ҳамма нарса учинчи бўлимда ҳал бўлиши керак эди. Ҳамюртимиз анча дадил ҳаракат қилиб, рақибга кўплаб зарбалар берди. Якуний баҳо эса — 2:3, АҚШ вакили фойдасига.

5 нафар боксчимиз кейинги босқичда



Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/32 босқичда ирландиялик Брендон Маккиверни 5:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда 1/16 финалга йўл олганди. Ушбу босқичда Мўйдинхўжаев фаластинлик Аҳмад Ҳарарага қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, нимчорак финалга йўл олди.  

-80 кг вазнда Одилжон Аслонов автоматик равишда 1/16 финалга йўлланма олди, унинг рақиби танзаниялик Юсуф Чангалавей номаълум сабабларга кўра рингга чиқмади.

-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров 1/32 финал доирасида словакиялик Лукас Фернэтсага қарши рингга кўтарилди. Ҳар учала раундда фаол ҳаракат қилган Жаъфаров ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди.

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг энг оғир вазндаги аъзоси Лазизбек Мулложонов жаҳон чемпионатидаги ўзининг илк жангини ўтказди. Унга Пуриа Амирий рақиблик қилди. Форс спортчисига қарши кечган жангда боксчимиз ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб — 4:1

Бир неча дақиқа аввал -52 килограмм вазн тоифасида ўз жангини ўтказган Шаҳобиддин Зоиров ҳам кейинги босқичга йўл олди. У сербиялик Тамир Галановга қарши рингга кўтарилди ва ғалабани қўлга киритди. Жанг 3 раунд давом этди.

 

Киритилди: 17:17, 29.10.2021.
Ўқилди: 8883 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.