Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«71 кило Шаҳрамга оғирлик қилди». Мутахассис Ғиёсов - Шимбергенов жангига шарҳ берди

Баҳо:
+ | -

«неКАРАтэ» Youtube-канали Белградда 71 кг. вазн тоифасида бўлиб ўтган Шаҳрам Ғиёсов ва Асланбек Шимбергенов ўртасидаги жангга шарҳ берди.

"Биринчи сониядан жанг охиригача интрига сақланаб турди. Ғиёсовга бу жанги учун мухлислар меҳри совринини бериш керак. Шаҳрам анчадан бери профессионал боксда иштирок этмоқда. Унинг жанг услуби профессионал боксчига мос эди: у шошмади, ўз имкониятини кутди ва иккинчи раундда Асланбекни бир неча марта "силкитди". Шимбергенов Шаҳрамнинг зарбаларини яхшигина ҳис қилди.

Шимбергенов эса тартибли, техникаси юқори жангчи эканини исботлади. У вазиятни яхши ўқийди ва рингда нима рўй бераётганини тушунади. Шу боис, у билан ҳазиллашиб бўлмайди. Шаҳрам учун 71 кг. кўплик қилди, у профида 63 килода иштирок этади. Боз устига, бу ҳаваскор бокс. Асланбек бундан яхши фойдаланди: олди қўли билан Шаҳрамни масофада ушлаб турди ва ўқ атрофида айланди.

Шаҳрам ажойиб маҳорат намойиш этди. Иккинчи бўлимда у ростмана спортча ғазаб отига минди ва рақибини нокаутга учратишга тайёр эди. Агар жанг 10-12 раунд давом этганида, Ғиёсов буни уддаларди. Аммо бу ерда бор-йўғи 3 раунд бор ва унда барча нарсага улгуриш керак. Бундан ташқари, ўзбек боксчиси пастроқ вазн тоифасида иштирок этганида имконияти кўпроқ бўларди. 71 — ҳаддан ташқари кўп. Амалда эса қозоқ бкосчиси раундларни осонлик билан ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳакамларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Рингда жанг эмас, икки биродар ўртасидаги спорт бўлди", — деди канал муаллифи.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:28, 30.10.2021.
Ўқилди: 7035 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.