Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

АПЛ. Бугун Гвардиола "Манчестер Сити" бошқарувида юбилей ўйинини ўтказади (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 10-турида "Манчестер Сити" Лондон клуби "Кристал Пелас"ни қабул қилади.

Мазкур баҳсдан олдин жамоаларнинг ҳолати ва қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

Бу Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" бошқарувидаги 200-ўйини бўлади (146 ғалаба, 25 дуранг, 28 мағлубият). Қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар, мутахассис ушбу 22 лик довонни забт этган мусобақадаги исталган мураббийдан кўпроқ ғалаба қозонган.

"Манчестер Сити" шанба куни маҳаллий вақт билан 15:00да бошланган охирги 50 АПЛ ўйинидан фақатгина биттасида мағлубиятга учраган (43 ғалаба, 6 дуранг). Аммо, ўша мағлубият 2018 йилнинг декабрь ойида айнан "Кристал Пелас"га қарши учрашувда (2:3) қайд этилган.

"Кристал Пелас" ҳужумчиси "Манчестер Сити" дарвозасига гол урмаган ва унга қарши энг кўп ўйинда (13) майдонга тушган футболчи саналади. Аммо, бельгиялик АПЛдаги охирги 10 сафар учрашувида 5 гол уришга эришди. Олдин у ушбу натижага эришиш учун 32 ўйиинда майдонга тушганди.

2013/2014 йилда Премьер-Лигага қайтганидан бери, «Пелас» "Манчестер Сити" билан 16 ўйинда жами 39 гол ўтказиб юборган ва бир ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. «Бургутлар» ушбу 16 учрашувдан 11тасида гол уришни уддасидан чиқмаган.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Андре Марринер

Қанот ҳакамлари: Адриан Холмс, Скотт Лежер

Захира ҳаками: Энтони Тейлор

ВАР: Ли Мейсон

ВАР ёрдамчиси: Ян Ҳуссин

"Манчестер Сити" ва "Кристал Пелас" қуйидаги таркиб билан ўйинни бошлаши кутилмоқда.

Тахминий таркиблар

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Диаш, Лапорт, Канселу, Силва, Родри, Де Брюйне, Фоден, Жезус, Грилиш

"Кристал Пелас": Гуаита, Уорд, Андерсен, Гехи, Митчелл, Галлагер, Миливоевич, МакАртур, Олисе, Бентеке, Заҳа

Ҳафта ўртасида "Манчестер Сити" аъзоси Раҳим Стерлинг жароҳатидан фориғ бўлиб қайтди, лекин бу ўйинни захирада бошлаши мумкин. Де Брюйне ва Гюндогандан бири бугунги ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. Ферран Торрес жароҳати боис учрашувда иштирок эта олмайди.

Уилфрид Заҳа ўтган ҳафта жароҳатидан қайтди ва бугунги учрашувда асосий таркибда тушиш эҳтимоли юқори. Бу эса Олисе, Эдуар ва Аю ҳужум учлигининг бир позицияси учун курашишини билдиради. Натан Фергюсон жароҳат олиб сафдан чиққан. Эберечи Эзе эса спорт формада эмас.



Рақамлар

"Манчестер Сити" барча мусобақаларда "Кристал Пелас"га қарши охирги 8 уй учрашувида ўртача 2,5 тадан кўпроқ гол киритилган.

"Кристал Пелас" Англия чемпионатидаги охирги 4 учрашувида дуранг натижа қайд этган.

"Манчестер Сити" барча мусобақаларда "Кристал Пелас"га қарши охирги 8 уй учрашувининг ҳар бирида камида 2 тадан гол киритган.

"Манчестер Сити" АПЛдаги охирги 8 учрашувида мағлубиятга учрамаган.

Томонлар АПЛда ўзаро 22 марта тўқнаш келишган. 14 марта «Сити», 3 маротаба «Пелас» ғалаба қозонган.

Жамоаларнинг охирги учрашувида (май ойида) лондонликлар 0:1 ҳисобида ўз уйида имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, бугуни баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:20, 30.10.2021.
Ўқилди: 2387 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик