Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Нунунинг «Тоттенхэм»дан кетиш сабаби очиқланди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» спорт директори Фабио Паратичи клуб раҳбариятининг Нуну Эспириту Сантуни бош мураббийлик лавозимидан бўшатиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди. «Тоттенхэм» бугун, 1 ноябрь куни португалиялик мутахассисни ишдан бўшатганини эълон қилди.

“Нуну ва унинг мураббийлар штаби қандай муваффақиятга эришмоқчи бўлганини биламан. Ва бу қарорни қабул қилганимиздан афсусдаман. Нуну ҳақиқий жентлмен. Мен унга раҳмат айтмоқчиман", - дея Паратичининг сўзларини келтиради лондонликлар матбуот хизмати.

Сантунинг «Тоттенхэм»даги охирги учрашуви АПЛнинг 10-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» билан ўйин бўлди. Учрашув 3:0 ҳисобида «қизил иблислар» фойдасига ҳал бўлди.

Аввалроқ, «Тоттенхэм» бош мураббийлигига номзод сифатида Сантунинг ҳамюртлари — «Порту» устози Серхио Консейсау ва бунгача «Шахтёр» ва «Рома»ни бошқарган Пауло Фонсека кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, давогарлар орасида италиялик Антонио Конте ҳам бор.

Киритилди: 15:57, 01.11.2021.
Ўқилди: 5523 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.