Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

ЕЧЛ. «Челси» бугун жорий мавсум 3 ўйинда 11 гол ўтказиб юборган Швеция клубига қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида Швециянинг «Малмё» клуби ўз майдонида Лондоннинг «Челси» жамоасини қабул қилади.

Мазкур тўқнашвудан олдин қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Чемпионлар Лигасининг амалдаги чемпиони жорий мавсум гуруҳ босқичида 2 уй ғалабасини қайд этди. Бири «Зенит»га қарши илк турда (1:0), иккинчиси эса олдинги турда «Малмё» устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳисобланади. Учрашувда Кристенсен ҳисобни очган, Жоржинё икки маротаба пенальтидан гол урган ҳамда Кай Хавертс ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйган эди. Жамоа 2-турда Туринда «Ювентус»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

«Малмё» эса ортда қолган 3 турда 11 гол ўтказиб, бирорта гол ура олмаган. Илк турда «Ювентус»га ўз майдонида 0:3, иккинчи турда эса меҳмонда «Зенит»га 0:4 ҳисобида мағлубият қайд этилган.

Олдинги учрашувлар

Жамоалар бу мавсумга қадар икки маротаба тўқнаш келишган. Ушбу тўқнашув Европа Лигасининг 1/32 финал босқичида кузатилган. Иккала учрашувда ҳам «Челси»нинг қўли баланд келган — 3:0, 2:1. Эътиборли томони, ҳар икки баҳсда ҳам Росс Баркли ҳамда Оливее Жиру гол уришга эришган, яна бир голга Ҳадсон-Одои муаллифлик қилган.

Жамоаларнинг ҳолати

«Малмё» ўтган йили Швециянинг 21 карра чемпиони бўлди. Бу уларнинг мусобақадаги охирги 8 йил ичида бешинчи соврини ҳисобланади. Жамоа 2020 йилнинг 30 июль куни Швеция кубоги финалида «Готеборг» клубига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Бундан олдин «Малмё» Европа Чемпионлар Лигасида икки мавсум (2014/15 ва 2015/16) қатнашган. Швеция клублари орасида 2015/16 йилги мавсумдан бери ҳеч бир клуб ЕЧЛ гуруҳ босқичида қатнашмаган.

«Малмё» ўзи қатнашган икки ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳам сўнгги ўринни эгаллаган ва 12 учрашувда икки марта ғалаба қозонган («Олимпиакос» 2:0, 2014 йил ва «Шахтёр» 1:0, 2015 йил). Бу Швеция клуби гол киритган уч учрашувдан иккитаси ҳисобланади.

«Малмё» Англия клубларига қарши жами 88 марта тўқнаш келган. Энг машҳур учрашув, бу биринчи баҳс 1978/79 йилги мавсумда Мюнхенда ўтган Европа кубоги финал баҳсида "Ноттингем Форест"га қарши бўлган 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Швеция жамоаси ўз майдонида Англия клубларига қарши 3 ўйинда битта ғалабага эришган (1 дуранг, 1 мағлубият), 2:1.

«Челси» жорий мавсум барча мусобақаларда 16 учрашувда 10 ғалабага эришди (4 дуранг, 2 мағлубият). Жамоа 26 октябрь куни Англия Лига кубоги доирасидаги «Саутгемптон»га қарши учрашувга қадар кетма-кет 4 ғалаба қайд этганди. Ўша ўйинда «аристократлар» пенальтилар церийасида ғалаба қозонди.

Ўтган шанба куни Рис Жеймс «Челси» клубида илк марта дублга эришди ва «Нюкасл» устидан қозонилган ғалабага (3:0) катта ҳисса қўшди. Ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда жами 7 голли вазиятларда қатнашди (4 гол, 3 ассист) ва бу клубдаги исталган футболчининг жорий мавсумдаги статистикасидан кўп.

Жоржинё, Канте, Сезар Аспиликуэта ва Лукаку 29 ноябрь куни топшириладиган "Олтин тўп" учун топ-30 номзодлар қаторидан жой олишган.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Феликс Брих (Гемания)

Қанот ҳакамлари: Марк Борш, Стефан Лупп (Германия)

Захира ҳаками: Даниел Шлягер (Германия)

ВАР: Саша Стеггерманн (Германия)

ВАР ёрдамчиси: Делаё Уилли (Франция)

Тахминий таркиблар

«Малмё»: Дайлин; Ларссон, Аҳмедҳодзич, Моисандер; Бергет, Инносент, Кристиансен, Ракип, Риекс; Чолак, Бирманчевич

«Челси»: Менди; Азпиликуэта, Кристенсен, Рюдигер; Жеймс, Канте, Жоржинё, Чилуэлл; Зиеш, Ҳадсон-Одои, Хавертс.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланиши режалаштирилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 11:58, 02.11.2021.
Ўқилди: 2414 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.