Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Аякс"га қарши ўйинга бир қатор жароҳатлар билан етиб келмоқда.
Жамоа устози Марко Роуз бу баҳсда жамоага Рафаэль Геррейро, Маҳмуд Даҳуд, Эмре Кана, Матеу, Морей, Жованни Рейна, Эрлинг Холанд ва Нико Шулц ёрдам бера олмаслигини эълон қилди. Шунингдек, Марсель Шмельцер ҳам ўйинда иштирок этмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия Д" – "Аякс" учрашуви 3-дан 4-ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.