Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЕЧЛ. 4-турда қайд этилган статистик маълумотлар: «Барселона» - 3, Тухел - 29, Левандовски - 100

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тур учрашувларидан ўрин олган 8 баҳс бўлиб ўтди.

Мазкур беллашувлар давомида қайд этилган бир қанча статистик маълумотларни тақдим этамиз.

7 - «Малмё» еврокубокларда Англия клубларига қарши 8 учрашувнинг еттитасида мағлубиятга учраган. Швеция клуби фақатгина 1 марта ғалаба қозонишга эришган. Ўша ғалаба 1995 йилнинг сентябрь ойида УЕФА кубоги доирасида "Ноттингем Форрест" билан баҳсда (2:1) қайд этилган.

3 - Пауло Дибала жорий мавсум барча мусобақаларда урган 5 голининг учтасини ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси учида киритишга муваффақ бўлган.

6 - Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасидаги 100-ўйинида гол киритган олтинчи футболчига айланди. Бунга қадар Тиерри Анри, Златан Ибраҳимович, Криштиану Роналду, Андреа Пирло ва Тони Кроос ушбу натижани қайд этишганди.

1 - «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар Лигаси мусобақасида 100 ўйин ўтказган биринчи полшалик футболчига айланди.

7 - «Волфсбург» Чемпионлар Лигасида биринчи 10 уй учрашувининг еттитасида ғалабага эришди (2 дуранг, 1 мағлубият). Бу Германия клублари орасида илк 10 ўйинда қўлга киритилган энг кўп ғалаба ҳисобланади.

77 - Бруну Фернандеш "Манчестер Юнаайтед"даги дебютидан бери (2020 йилнинг февраль) барча мусобақаларда Англия Премьер-Лигасидаги исталган футболчидан кўп гол вазиятларда қатнашган (44 гол ва 33 ассист).

8 - Ҳаким Зиеш Чемпионлар Лигаси тарихида энг кўп гол урган марокашлик футболчилар орасида Маруан Чамахга етиб олди ва пешқадамликни бўлишиб турибди (8 гол).

20 - Каллум Хадсон-Одои «Челси» таркибида 21 ёшдан кичик ўйинчилар орасида ЕЧЛнинг кетма-кет ўйинида ассист қайд этган биринчи футболчига айланди.

29 - Томас Тухел январь ойида «Челси» бошқарувини ўз қўлига олганидан бери топ-5 чемпионат клублари орасида исталган жамоадан камида 9 марта кўпроқ қуруқ ўйин ўтказишга эришди.

3 - «Барселона» Чемпионлар Лиагси ўйинида 20 ёшдан кичик бўлган уч нафар футболчини асосий таркибда туширган ҳолда бу натижага эришган биринчи клуб бўлди: Гави (17 ёш, 89 кун), Ансу Фати (19 ёш, 2 кун) ва Николас Гонсалес (19 ёш, 303 кун).

14/15 - "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар Лигасидаги охирги 15 ўйинини 14тасида дарвозасидан тўп олиб чиқди. Жамоа фақатгина «Лейпциг» билан кечган баҳсда (2020 йил, октябрь, 5:0) қуруқ ўйин ўтказишга муваффақ бўлган эди.

4 - Ансу Фати «Барселона» таркибида ЕЧЛнинг тўрт ўйинида 2 гол ва 2 ассист қайд этди.

Манба: Opta
Киритилди: 07:06, 03.11.2021.
Ўқилди: 5475 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.