Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ЕЧЛ. Клоппнинг "машина"си Симеоне "ҳинду"ларига қарши ёхуд "Ливерпуль" – "Атлетико" (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар Лигасининг навбатдаги шиддатли ва томошабоп учрашувларига старт берилади. Кўпчилик учун энг қизиқ учрашув, фикримизча, Ливерпульда бўлиб ўтади. Унда “Энфилд Роуд“ эгалари “Ливерпуль“ жамоаси Мадриднинг “Атлетико“сини қабул қилади. Шу муносабат билан Stadion.uz клубларнинг учрашувдаги имконияти ва ҳозирги ҳолати ҳақида сўз юритади.

“Ливерпуль“

Юрген Клопп жамоаси ички чемпионатда, кубок ва ЕЧЛда ҳам яхши натижалар қайд этмоқда. АПЛда ҳали мағлуб бўлмади, ЧЛда очко йўқотгани йўқ, охирги 23 ўйинни мағлубиятсиз якунлаган. Ван Дейк исмли “гигант“нинг лазаретдан қайтиши клуб учун анча фойдали бўлди. Сўнгги 5 ўйинда “мерсисайдликлар“ 17 гол уришга муваффақ бўлишган ва ўз дарвозаларидан атиги 4та гол ўтказиб юборишган. Таркибдаги футболчилар, айниқса, Муҳаммад Салаҳ ҳозир жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Ҳозиргача жами 16 ўйинда ҳаракатланган мисрлик иқтидор ҳисобида 18 гол ва 6 ассист мавжуд. Умуман олганда, “Ливерпуль“да ҳозир кайфият ҳам, имконият ҳам, жамоавий ўйин ҳам юқори даражада.

“Атлетико Мадрид“

Испан жамоасида ишлар зўр деб бўлмайди. Аммо вазият унчалик ёмон ҳам эмас. “Матрасчилар“ ички чемпионатда ҳозирча ёмон кетишмаяпти. 22 очко билан турнир жадвалида 4-ўриндан жой эгаллашган. Чемпионлар Лигасида эса “Порту“дан тўплар нисбатининг яхшилиги эвазига 2-ўринни тортиб олган. Рақамларга қарайдиган бўлсак, Диего Симеоне жамоаси ўртача тезликда ҳаракатланмоқда дея оламиз. Клубда барқарорлик йўлга қўйилмаган. Охирги 5та ўйинда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. 11та гол уриб, 7та тўп ўтказиб юборилган. Аммо биламизки, бу клуб катта ўйинларда қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билади. Тажриба борасида “ҳиндулар“ни рақибдан устун десак ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Бугунги ўйинда “Ливерпуль“ фаворит бўлиши мумкин, аммо “Атлетико“ ҳар доим ҳар қандай рақибга кураш таклиф қила олади. Бу сафар ҳам Мадрид клуби шунчаки ютқазиб бериш учун майдонга тушмайди.

“Ливерпуль“га оид янгиликлар

Инглиз клубида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Наби Кейта, Харви Эллиотт ва Жеймс Милнер жароҳати сабаб ушбу баҳсни ўтказиб юборишлари кутилмоқда. Шунингдек, Тиаго Алькантара ва Фабиньо каби ўйинчиларнинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида. Ушбу футболчилар Клоппнинг яримҳимоядаги имкониятларини кескин камайтиради. Аммо немис мутахассиси бунга чора топа олади, фикримизча.

“Атлетико“га оид янгиликлар

Ла Лиганинг амалдаги чемпионларида ҳам йўқотишлар етарлича. Маркос Льоренте ва Тома Лемар жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юбориши деярли аниқ. Жоффре Кондогбьянинг эса майдонга тушиши ноаниқ бўлиб турибди. Антуан Гризманн эса ўтган ўйинда олган қизил карточкаси сабаб бу учрашувда қатнаша олмайди. Кўриниб турибдики, Симеонедаги йўқотишлар жиддийроқ. Бироқ бу – футбол. Унда эса ҳар қандай шароитга мослашиш лозим.

Тахминий таркиблар

“Ливерпуль“

Алиссон; Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон; Окслейд-Чемберлен, Хендерсон, Жонс; Салаҳ, Жота, Мане.

“Атлетико“

Облак; Савич, Хименес, Эрмосо; Триппьер, Коке, де Пауль, Карраско; Корреа, Суарес, Фелиш.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:12, 03.11.2021.
Ўқилди: 2462 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.