Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тур доирасида «Бавария» ўз майдонида «Бенфика» клубини қабул қилди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Роберт Левандовски хет-трикка эришган бўлса, Гнабри ва Сане ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Меҳмонлар сафида Морета ва Нунес гол уришди.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Левандовски баҳсдан кейин қуйидагича фикр билдирди.
"Пенальтини ёмон амалга оширдим, бу менинг хатоим. Дарвозабон қайси томонга сакраётганини кўрган бўлсамда, тўпни нотўғри бурчакка йўналтирдим. Яхшиямки, биз бир неча голлар урган ҳолда уч очкони қўлга киритдик. Яна бир ишончли ғалаба. Биринчи 20 дақиқа давомида тўпга деярли тегинмадим. Ҳужунчи сифатида сабрли бўлиш осон эмас. Биринчи голдан кейин вазият бироз юмшади. Бугун энг севимли голим бу иккинчи бўлди. Ўтказиб юборган икки голдан аччиқландим. Бу бизга мотивация берди. Айниқса, бу Ноер учун муҳим".
«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагелсманн: "Бугун қувноқ ўтди. Бу биз томондан кўрсатилган жуда ҳам яхши ўйин эди. Бугун шуни тушуниб етдимки, кўплаб ишқибозлар билан баҳс янада қувноқ ўтади. Икки голда қандай турли хил ҳимояланишимиз кераклиги ҳақида гаплашдик".
«Бавария» собиқ ҳужумчиси Марио Гомес Левандовски ҳақида: "У бошқа спорт билан шуғулланмоқда. У бошқа лигада. Унинг ихтиёрида яна бир неча йил бор ва Левандовски уларни (Месси ва Роналду) қувиб ўтиши мумкин".
«Бавария» устози Юлиан Нагелсманн Лерой Сане ҳақида: "У жуда ажойиб формада деб ўйлайман. Унда кўплаб зўр имкониятлар бўлди. Иккинси бўлимда уч нафар футболчини алдаб ўтгани ишониб бўлмас даражада яхши эди. Шундай экан, ишқибозлар жуда кўплаб вазиятлардан роҳатланган бўлишарди".
«Бенфика» бош мураббийи Хорхе Жезус: "Бугунги ўйиндан яхши нарсаларни қолдирдик. Ўйинчиларимиз кутилганидек яхши ҳаракат қилишмаган бўлишсада, ўзларини яхши тутишди. Бу оғир натижа демаган бўлардим. «Бавария» ўз даражасини кўрсатди, аммо бу осон эмас.
Улар деярли ҳар доим тўрт ёки бешта гол уришади. Бу ердан қониқмаган ҳолда кетяпмиз, бироқ, бу ерда иккита гол уриш нормал ҳолат эмас. Ўз стратегиямиз учун яхши нарсаларни қолдириб кетяпмиз".