Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Европанинг топ лигаларида гол урган энг кекса футболчилар

Баҳо:
+ | -

«Милан» футболчиси Златан Ибрагимович бир ой олдин қирқ ёшга тўлди! Аммо, қариликни тан олмаётган швед футболчиси ҳамон гол уришда давом этмоқда. Бир неча кун олдин Златан «Рома» дарвозасига гол урди. Бу гол Ибрагимович учун клублар фаолиятидаги 400-гол бўлди. Бунга терма жамоадаги 62 та голни қўшсак, бутун фаолияти давомида салкам беш юзта гол урган чарм тўп устасига айлнади. Лекин энг муҳими, Златан охирги голини 40 ёшу 28 кунлигида урди. Шу сабаб, «Stadion.uz» нашри катта ёшда бўлса-да, юқори савияда ўйнаб келаётган ва гол урган футболчилар ҳақида сўз юритади.


 

Европанинг юқори лигаларида гол урган катта ёшли футболчиларнинг умумий рўйхати қуйидагича.

Антонио Ди Натале («Удинезе», Италия, 38 ёш, 7 ой, 3 кун) *

Ариц Адурис («Атлетик», Испания, 39 ёш, 26 кун)

Илтон Виторино «(Монпелье», Бразилия, 39 ёш, 4 ой, 27 кун)

Хоакин Санчес («Бетис», Испания, 39 ёш, 7 ой, 18 кун)

Златан Ибрагимович («Милан», Швеция, 40 ёш, 28 кун)

Клаудио Пизарро («Вердер Бремен», Перу, 40 ёш, 10 ой, 7 кун)

* Ўйинчининг охирги голини урган ёши қавс ичида кўрсатилган.

Фаолиятини давом эттиришга келсак, Ибрагимович ҳали Виторино ва Пизаррога яқинлаша олмайди. Биринчи футбочи «Монпелье»да 42 ёш-у, 5 ойлигигача ўйнаган, Пизарро эса бундан роппа-роса бир йил аввал фаолиятини якунлаган. Демак, шундан кўриниб урибдики, агарда  Ибраҳимович яна 10 ой давомида фаолиятини якунламаса, перулик футболчига етиб олиши мумкин.
 

Ўзининг туғилиб ўсган шаҳар жамоаси «Бетис» шарафини ҳимоя қилаётган Хоакин ҳали фаолиятини якунлагани йўқ.

Испаниялик футболчи швециялик ҳамкасбидан уч ой-у, тўққиз кунлик катта, шунинг учун Санчеснинг битта аниқ зарбаси тарихни қайта ёзиши мумкин. Шу билан бирга, «Бетис» яримҳимоячиси Ла Лига ва Европа Лигасида 20-25 дақиқа ўйнаганини ҳисобга олсак, мукаммалликка эришиш учун яхши имкониятга эга. Бошқа томондан, ўтган мавсумда Хоакин сезиларли даражада кўпроқ ўйнади, аммо у бутун мавсум давомида иккитагина гол уришга эришди.


Рейтинг етакчиси ҳамон Клаудио Пизарро ҳисобланади. Перулик футболчи фаолиятини якунлашни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Хатто, бунга коронавирус пандемияси ҳам халақит бермаган.

«Вердер»нинг ўз тарихидаги энг яхши тўпурари ва Бундеслига тарихидаги энг яхши хорижлик тўпурари Германия кубогида «Дельменхорст» дарвозасига сўнгги голини урди. 2019/2020 йилги Германия миллий чемпионати доирасида Клаудио ўн саккизта ўйин ўтказди, бироқ ўйнаган дақиқалари эса 10-15 дақиқадан кўпроқ бўлди. 2020 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда перулик футболчи ўйиннинг охирги уч дақиқада майдонга тушди, аммо «Кёлн»ни мағлуб этишга ёрдам бера олмади. Унинг «Вердер» жамоаси 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Жаҳон рекорди таниқли Казуёши Миурага тегишли бўлиб, у 54 ёшида Япониянинг «Йокогама» жамоасида ўйнашни давом эттирмоқда.

1980 йилларда фаолиятини бошлаган ҳужумчи  ҳамон яхши формада бўлиб, мухлисларини хурсанд қилишда давом этмоқда. У ўзининг сўнгги голини 50 ёш-у уч ойлигида киритди. Бироқ J-лига ва А Сериядаги рақиблар савиясини солиштириб бўлмайди. Ибрагимович «япон самурайи» ёшига қадар ўйнаши даргумон, аммо у голлар уришда давом этишига шубҳа йўқ.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 10:23, 03.11.2021.
Ўқилди: 3099 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.