"Барселона"нинг франциялик вингери Усмон Дембеле жамоадаги маошини камайтиришга рози бўлди, дея хабар берди "Mundo Deportivo" нашри.
Манбанинг хабарига кўра, 24 ёшли франциялик футболчи клубда совринларга эга чиқса йўқотишлар ўрнини бонуслар билан қоплаши мумкин бўлади. Шартнома яна бир йилга узайтириш шарти билан 3 йилга имзоланиши режалаштирилган.
Олдинроқ, Дембеле "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги ва агентидан бу ишни тезлаштиришни сўрагани хабар қилинганди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.