Юрген Клопп ҳужумчи Роберто Фирминонинг жароҳат олганини тасдиқлади. Бразилиялик футболчи "Атлетико"га қарши баҳсда иккинчи бўлимда заҳирага олинган эди.
Ўйиндан кейин Клопп шундай деди: "Биз ҳужумда яхши ҳаракат қилдик ва рақибга икки марта руҳий тушунликка тушира олдик. Ўйин 2-0 билан тугади. Агарда Бобби(Фирмино) жароҳати бўлмаганда бу кечани биз учун юз фоиз муваффақиятли бўлди дейишим мумкин эди".
"Ливерпуль", шунингдек, яна бир муҳим футболчиси Наби Кейтадан ҳам айрилган. Аммо Клоппнинг бошқа икки футболчиси сафга қайтмоқда. Фабиньо ҳамда Алкантаралар сафга қайтишга тайёр. Улардан кейинги баҳсларда фойдаланиш мумкин бўлади.