Кириш Регистрация

Элмира Гулямова: “Аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”

Баҳо:
+ | -

3 ноябрь куни “Бунёдкор-W” жамоаси Иорданиянинг Ақаба шаҳрига етиб келди. Бугун – 4 ноябрь куни жамоа ўзининг биринчи машғулотини ўтказади. Бу борада “қалдирғочлар” бош мураббийи Элмира Гулямова ўзининг фикрлари билдириб ўтди.

- Туркия орқали Амман шаҳрига етиб келдик. Иордания пойтахтидан Ақаба шаҳрига автобусда 5 соатлик йўлни босиб ўтдик. Йўл узоқ, футболчиларни толиқтирди. Бугундан учрашувлар ўтадиган стадионда машғулотларни бошлаймиз. Майдон сунъий қопламалилигини инобатга олиб, Тошкентда бир неча кун сунъий қопламали майдонда машғулотлар ўтказдик.

Бундай турнир биринчи марта ўтказилаётганига қарамай, ташкилотчилик яхши даражада. Футболчиларнинг кайфияти аъло. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- “Сўғдиёна-W” жамоаси чемпион бўлди. Бу нарса халқаро турнирга эътиборни кучайтиришга имконият бердими?

- “Сўғдиёна-W” жамоасини чемпионлик билан табриклайман. Биз чемпионлик учун охирги турга қадар ҳаракат қилдик. Лекин халқаро мусобақадани унутганимиз ҳам йўқ. Тайёргарликни турнирга кетгунга қадар давом эттирдик. Катта ҳажмдаги ишни бажардик. Бунинг учун “Бунёдкор” футбол клуби рахбариятига яратилган барча шароитлар учун миннатдорчилик билдираман.

7 ноябрь куни бизни Эроннинг “Шаҳрдари Сиржан” жамоаси билан осон бўлмаган биринчи учрашув кутмоқда. Тайёргарлик учун уч кун бор.

Ўзимизнинг ўйин стратегиямиздан ташқарига чиқмаган ҳолда, уччала рақибимизни ҳам ўрганиб чиқдик.

- Маҳлиё Сарикова жамоангизнинг энг яхши ўйинчиси бўлишига қарамай, ўтган йилги мавсум иккинчи даврасидан “Сўғдиёна-W” жамоасига қўйиб юбордингиз. Буни сабаби нимада?

- Биз доим энг яхши жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўзимиз устимизда ишлашдан тўхтамаймиз. Сариковага келадиган бўлсак, бир нечта масалалар бўйича у билан келиша олмадик. Мен бош мураббий сифатида барча ўйинчилар учун жавобгарман. Жамоада интизом ва дўстона муҳит яратиш – мени вазифам. Жамоа жисплашиши, яхши футбол кўрсата олиши учун унинг аъзолари ҳамфикр бўлишлари лозим. Мен атрофимга шундай мутахассислар ва футболчиларни йиғганман.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор-W” жамоаси аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатида ўз қатнашишини 7 ноябрь куни Эроннинг “Шаҳрдари Сиржан” жамоасига қарши бошлайди. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 19:00 да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:43, 04.11.2021.
Ўқилди: 1645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик