"Бавария" футболчилари Лукас Эрнандес, Никлас Зюле ва Эрик Шупо-Мотингнинг жароҳатларидан тикланиш вақти маълум бўлди. Бу ҳақида Германиянинг "Bild" нашри хабар берди.
"Бавария" ҳимоячилари Лукас Эрнандес ва Никлас Зюле 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган "Фрайбург"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. Иккала футболчи ҳам "Бенфика"га қарши ўйинда олган кичик жароҳатларидан деярли фориғ бўлишди. Улар шанба кунидан бошлаб умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда. Шунингдек, Эрик Чупо-Мотинг ўтган ҳафтада олган жароҳатидан сўнг бугун илк бор тўп билан машқ ўтказган.
Ҳозирда "Бавария" Германия чемпионатида 10 турдан сўнг 25 очко тўплаб турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонада Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси. Уларнинг ҳисобида - 24 очко мавжуд.