Европа Лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган «Байер» ҳамда «Бетис» жамоалари ўртасидаги учрашув 4:0 ҳисобида якунланди.
Мезбонлар сафида Диаби дублга эришган бўлса, Виртз ҳамда Амири ҳам гол уришга эришишди. Мазкур учрашувдан кейин футболчилар ва «Бетис» бош мураббийи Мануэл Пеллегринининг келтирган фикрлари билан бўлишганини тақдим этамиз.
«Бетис» ҳимоячиси Эктор Беллерин: "Биринчи бўлимда уларда бир нечта имкониятлар бўлганини ҳисобга олмаганда жуда яхши ҳаракат қилдик. Биринчи голни ўтказиб юборганимизда иккинчи бўлимга тўғри муносабат билан ёндаша олмадик. Уларнинг жамоасида тезкор ва ижодкор футболчилар кўп ва улар яхши футбол ўйнашади. Иккинчи бўлимда энг яхши ҳимоявий ўйинимиз бўлмади. Бизда истеъдодли жамоа мавжуд, бироқ баъзида сиз энг зўр ўйинингизни кўрсата олмайсиз. Улар ўта яхши ўйнашди. Биз бу мусобақадан роҳатланишни ва олдинга ҳаракатланишни истаймиз. Олдимизда икки учрашув бор ва бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ишга киришишимиз керак".
«Байер» ҳимоячиси Жонатан Та: "Бугунги баҳсда менда энг кўп таассурот қолдирган нарса - бу тажовузкорлик ва интизомда бўлиш. Ҳатто ўзимизнинг илк икки имкониятимиздан фойдалана олмаган бўлсак ҳам, олдинга чизиқда ҳужум қилишдан тўхтамадик ва ўзимиз ҳақли бўлган голларга эга бўлдик".
«Бетис» бош мураббийи Мануэл Пеллегрини: "Яхши ўйин намойиш этмадик ҳам ҳужумда ҳам ҳимоя чизиғида. Умуман, бу биз учун ёмон ўйинлардан бири. «Баер» мағлубиятли церийада эди ва биздан устун келди. Таҳлил қилиш ва жавоб топиш керак бўлган ёмон ўйин кўрсатдик. Бу жуда ёмон ўйин бўлди. Футбол ўйиндан ўйинга ўзгармоқда. Гуруҳда иккинчи ўринни сақлаб қолдик. Бу барча жамоаларда бўладиган муаммолар ҳисобланади".
«Байер» дарвозабони Лукас Градетски: "Бугун ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик ва бунга эришиш учун кураш олиб бордик. Бу энг яхши жамоавий ўйин бўлди".
Ушбу гуруҳда 10 очко тўплаган «Айнтрахт» биринчи ўринда бормоқда. «Бетис» жамоаси эса 7 очко билан кейинги поғонада. Шотландиянинг «Селтик» клуби эса 6 очко билан учинчи ва плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Венгриянинг «Ференсварош»и ҳисобида бирорта очко мавжуд эмас ва муддатидан олдин ўз имкониятларини йўқотиб бўлган.