Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

АПЛ. Манчестер дербисидан олдин сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 11-тури доирасида Манчестернинг икки жамоаси тўқнаш келади.

Биласизми?

"Манчестер Сити" "Олд Трафорд"да МЮ устидан энг кўп ғалаба қозонган жамоалардан бири («Ливерпуль» ҳам). «Шаҳарликлар» манкунианликлар майдонидаги 7 АПЛ баҳсида ғалаба қозонишга эришсиҳган.

"Манчестер Юнайтед" Премьер-Лига доирасида 4 учрашувдан бери «Сити»га мағлуб бўлмаяпти (3 ғалаба, 1 дуранг). Уларнинг бундай узун ғалабали учрашувлари (6 ўйин) 2008-2011 йиллар давомида қайд этилган.

Оле-Гуннар Сульшер барча мусобақаларда "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола билан 8 тўқнашувнинг тўрттасида ғалаба қозонган. Бу натижа орқали Сульшер испаниялик мутахассис билан камида 5 маротаба учрашган мураббийлар орасида энг кўп (50) фоиз бўйича Пепни ютган мураббий бўлиб турибди.

"Манчестер Сити" жорий мавсум АПЛнинг 10 ўйинининг учта баҳсида гол ура олмади ва ўтган мавсумги бутун натижани такрорлашга улгурди. Шунга қарамай, «шаҳарликлар» 2016/17 йилги мавсумдан бери (23 ўйин) маҳаллий вақт билан 12:30да бошланадиган ўйинларда доим гол уриб келмоқда.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Қанот ҳакамлари: Стюарт Бюрт, Симон Беннет

Захира ҳаками: Роберт Жонс

ВАР: Даррен Ингланд

ВАР ёрдамчиси: Дан Робаттан

 

Тахминий таркиблар

Манчестер Юнайтед - Де Хеа, Ван Биссака, Байи, Линделёф, Магуайр, Шоу, МакТомини, Фред, Фернандеш, Кавани, Роналду

Манчестер Сити - Эдерсон, Канселу, Стоунз, Диаш, Зинченко, Де Брюйне, Родри, Бернарду, Фоден, Жезус, Грилиш

Жамоаларнинг ўртача бўйи бўйича манкуниианликлар олдинда 185 см атрофида (ҳамшаҳридан 5 см баланд). Жамоаларнинг ўртача ёши бўйича ҳам «қизиллар» устунликка эришмоқда - 28,2 («Сити» - 25,7).

Жамоа хабарлари

Рафаэл Варан Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасидаги «Аталанта»га қарши учрашувда сонидан олган жароҳати боис 1 ойга сафдан чиққан эди. Виктор Линделёф «Аталанта» билан дуранг бўлган баҳсни жароҳати сабаб ўтказиб юборди, лекин Швециянинг келаётган ўйинлари учун таркибга чақирилди. Пол Погба қизил карточка олгани боис ушбу ўйинни ўтказиб юборади.

Эймерик Ляпорт "Кристал Пелас"га қарши учрашувда (0:2) четлаштирилган эди. Унинг ўрнини Жон Стоунс эгаллаши мумкин. Раҳим Стерлинг фаолияти давомида МЮга қарши 23 ўйинда қатнашган бўлса ҳам бирорта гол ура олмаган ва у ўйинни захирадан бошлаши мумкин.

Ферран Торреснинг сафдан чиққани боис, Де Брюйне ёки Фоден ёлғон тўққизлик позициясида ўйнаши мумкин. «Юнайтед»нинг собиқ бош мақсади - Грилиш Фоден чап қанот вингери сифатида ўйнаши орқали асосий таркибдан тушиб қолса ажаб эмас.

Кайл Уокер Чемпионлар Лигасининг «Брюгге»га қарши ўйинида бироз жароҳатлангани боис, манкунианликларга ўйнаши сўроқ остида бўлиб турибди.

Рақамлар

"Манчестер Юнайтед" барча мусобақаларда "Манчестер Сити"га қарши охирги 6 ўйинда ўртача 2,5тадан гол киритилган.

МЮ «шаҳарликлар»га қарши охирги 6 баҳснинг бештасида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган (барча мусобақаларда).

"Манчестер Сити" АПЛда охирги 19 сафар ўйинининг 17тасида мағлубиятга учрамаган.

"Манчестер Юнайтед"нинг АПЛдаги сўнгги 3 ўйинида ўртача 2,5тадаб кўп гол киритилган.

Томонлар Премьер-Лигада ўзаро 48 марта тўқнаш келишган. 24 марта манкунианликлар, 15 маротаба эса «шаҳарликлар» ғалаба қозонишган. 9 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, МЮ - "Манчестер Сити" баҳси эртага Тошкент вақти билан 17:30 бошланиши режалаштирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:15, 05.11.2021.
Ўқилди: 9522 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.