Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Рўзиқул Бердиев: «Мақсад — ҳар битта ўйинда ғалаба қозониш»

Баҳо:
+ | -
Foto:voha.uz

Осиё чемпионлар Лигасидан ўрин олган “Насаф” ва “Ал-Жазийра” учрашуви олдидан қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул бердиев ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Бердиев жамоанинг олдига қўйилган вазифаси ўзгармаслигини таъкидлаб ўтди.
 
“Бизни оғир мавсум кутиб турибди. Яхши биласиз, тайёргарлигимизни уч босқичда олиб бордик. Ҳали мавсум бошланмаганлиги туфайли футболчиларда ўйин амалиёти камроқ.Шундай бўлишига қарамасдан эртага мухлисларимизга чиройли футбол намойиш қилиб беришга ҳаракат қиламиз. Ўтган мавсум жамоамизни Анатолий Демьяненко бошқариб бордилар ва ОФК кубогини қўлга киритишимизда бу мураббийнинг хизматлари беқиёс. Шунинг учун биз бу мавсумда ҳам ўтган йилги услубимиздан воз кечмаймиз, зеро таркибимиз ўзгармаган, дейди Бердиев.

- Насафнинг ОЧЛдаги ўз олдига қуйган мақсади нималардан иборат?
- Бизнинг асосий мақсадимиз аввало ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишдан ташқари, мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга хам ҳаракат қиламиз, клубимизнинг ОЧЛдаги биринчи мақсади гурух босқичидан ўтиб олиш.

- Эртанги баҳсда жамоа таркибида Олимпия терма жамоаси йиғинидан қайтган футболчилар майдонга тушадими?
- Фозил Мўсаев, Кенжа Тўраев, Элдор Суюновлар ўйиндан 5кун аввал қароргоҳимизга етиб келишди,албатта, ким эртанги ўйинга тайёр бўлса ўшалар майдонга тушишади.

- Сиз кўп йиллар жамоада сардор сифатида ўйнагансиз биз мухлислар шуни жуда яхши эслаймизки, ўша вақтлар жамоада ўзига хос характер бор эди яъни ўйинни асосий қисмида мағлуб турган пайтларида хам ўйинни сўнгги дақиқаларида ўйин тақдирини жамоа ўз фойдасига хал қилиб қуяр эди, сиз жамоада энди бош мураббийсиз “Насаф”нинг ўша характерини яна тиклай оласизми?
- Тўғри буни яхши эслайман эртага бўладиган ўйин аввало мен учун энди бош мураббий сифатида катта имтиҳон ҳисобланади, биз ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрдик ва бир-биримизни яхши тушуниб олганмиз албатта мен ўйлайманки ўша характер жамоада яна кучаяди,мен ўзимга бўлган жавобгарликни ҳис қилиб турибман шунинг учун биз ўйинга фақат ижобий натижалар учун тушамиз ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилаверамиз, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда. Voha.Uz интернет нашри.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 15:23, 05.03.2012.
Ўқилди: 9011 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.