Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Роман Павлюченко: "Локомотив"га ўтганим — ортга ташланган қадам эмас”

Баҳо:
+ | -

Москванинг “Локомотив” клубида ўзининг илк ўйинини ўтказган “Тоттенҳэм” собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко йиндан сўнг Sports.ru муҳбири билан суҳбатлашиб, ўзининг янги амплуаси, “Локо”даги мухлислик ва Англиядан қайтганига афсусланмаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Роман, "Локомотив" сафидаги илк ўйинингиз қалай ўтди?

Таассуротларим ажойиб! Тўғри гол кирита олмадим. Чунки анчадан буён умуман ўйнамаётган эдим-ку. Унинг устига ўйинга бир неча кун қолганида шамоллаб ҳам қолдим. Асосийси — ғалаба қозондик.

Янги жамоага киришиб кета олдим деб айта оласизми?

Ҳа, лекин барибир яна бир қанча муҳлат керак. Яна Россияга мослашиб олиш учун ҳам, жамоадошларим билан ўзаро бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилиш учун ҳам. 

Майдон чими ҳақида нима дея оласиз?

Ҳозирги вақт учун бу энг ёмон вариант эмас. Бироқ бундай майдонда ўйнаш бирибир қийин бўлди. Оёқларим ҳолдан тойиб кетди. 

Кайседо билан бирга ҳаракат қилиш қандай кечди? Бундан буёғига ҳам мана шу позицияда ўйнашда давом этасизми?

Бу сафар мен орқароқдан ҳаракат қилиб, унга ёрдам бердим. Ўйинга танланган тактика шунақа эди. Нима ҳам қила олардим. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, ҳафа эмасман. Ахир жамоа ғалаба қозонди-ку. "Рубин" билан ўйинда қанақа тактика танланишини эса Коусейру ҳал қилади. 

Умуман, шу амплуада ўйнаш ўзингиз учун қулайми? 

Мен терма жамоада ҳам, "Тоттенҳэм"да ҳам кўпгина учрашувларда ҳужумчи ортида ҳаракат қилганман. Шундоқ екан, бу амплуада ўйнаш мен учун янгилик эмас. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Умуман олганда эса, мени ҳозир дарвозага қўйишса ҳам, майдога чиқамман ва ўйнайвераман. Мен "Локо"га ўйинларни томоша қилиш учун ўтмаганман. 

Бугунги ўйинни, Англияда намойиш этиладаиган ўйинлар билан қиёслаб бўлмайди. Қайтиб келганингизга ачинмаяпсизми?

Мен бу қарорга бирдан келиб қолганим йўқ. Бу қадамни шунчаки босмадим. Бу ҳақида кўп ўйладим. Яқинларим билан муҳокама қилдим. Йигитлар билан гаплашдим. Бир қадам орқага ташладим деб ўйламайман. 

Стадионда муҳлислар камроқ эмасми?

Кам, албатта. Лекин шунда ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Мухлислар мени яхши қабул қилишди. Бугун стадионга фақат ҳақиқатдан ҳам жамоани яхши кўрадиган ва у ҳақида қайғурадиган мухлислар ташриф буюришди. Уларнинг айримлари ҳатто кийимларини ҳам ечиб олшди. Қўллаб-қувватлаш учун уларга катта рахмат!

Англияда сиз ҳақингизда қўшиқлар куйлашади. Бу ерда ҳозирча Стадион сизни мадҳ қилиб куйламаяпти...

Бунинг учун икки-уч бора гол уришнинг ўзи кифоя. Бу ерга келаётганимда ҳеч ким мухлислар шунчаки мен ҳақимда қўшиқ куйлашларини кафолатламаган. Кўпроқ гол уриш керак. Шунда трибуналар ҳам куйлаб юборади. 

Икки-уч гол ҳақида гапирдингиз. Буни амалга ошириш мумкинми?

Ҳар бир ўйиндами? Йўқ, менимча. Умуман олганда эса, ҳаракат қилиб кўрса бўлади. 

Пешқадамларга етиб олиш — бажарса бўладиган вазифами?

Фарқ 30 очко эмас-ку, тўғрими? Ҳамма бир-бирига нисбатан яқин. Ҳудди бугингидек ўйнашда давом этсак, бўлиши мумкин.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:44, 05.03.2012.
Ўқилди: 8679 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.