"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Испания чемпионати 13-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши ўйинда (3:3) заҳирадан майдонга тушишдан бош тортди.
"Барселона" захира ўриндиғига яқин турган бир қатор журналистлар Коутиньо иккинчи бўлимда майдонга тушишни истамагани ҳақида хабар беришди. Бу ҳақида CCMA.cat портали маълумот берди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Барселона" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Серхи Бархуан бразилиялик футболчининг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.
"Қайси ўйинчининг захира ўриндиғида эканлигига эътибор қаратмайман. Мен жамоа бош мураббийиман ва бу катта масъулият", – деди Бархуан.
29 ёшли Коутиньо жорий мавсумда клуб сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.