Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

1,5 миллион фунт стерлингга баҳоланган автопарк. Сон Хин Миннинг «гаражи»даги суперкарлар ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -

Сон Хин Мин дунёдаги энг эксклюзив автомобиллардан бирини сотиб олиш мақсадида миллиардлаб пул сарфлайдиган футболчи эмас.

«Тоттенхэм»нинг 29 ёшли ҳужумчиси камтар ва одатда майдондаги ўйини орқали мухлисларини хурсанд қилишни истайди.

Аммо ҳафтасига 110 минг фунт маош оладиган форварднинг авто паркида 1,5 миллион фунт стерлинглик автомобиллари бор.

Унинг Шимолий Лондондаги гаражидаги шарафли жой эса Буюк Британияда камдан-кам учрайдиган суперкар бор. Бу – Ferrari LaFerrari.


Бу ақл бовар қилмайдиган машиналарнинг атиги 499 таси ишлаб чиқарилган ва улардан биттаси кореялик юлдузда бор. Аввалига ушбу машина қизил рангда эди, аммо, Сон уни қора рангга бўятган. Сабаби, Шимолий Лондонда қизил рангли машина минишни истамади. Чунки, ушбу шаҳарнинг асосий қарама-қаршилиги «шпорлар» ва «Арсенал» ўртасида кечади ва ушбу ранг «канонирлар»га тегишли.

Сонга тегишли машина 2,9 сонияда 100 км/соат тезликда ҳаракат қила олади ва HY-KERS томонидан қувватланадиган 6,3 литрли В12 двигателига эга бўлиб, умумий қуввати 950 от кучига тенг.

Бу машина тахминан 1 150 000 фунт туради. Ҳатто Премьер-лиганинг катта маош оладиган футболчилар орасида ҳам ушбу суммадаги суперкарларга эгалик қиладиган ўйинчилар жуда кам.

Эътибор беринг, Соннинг гаражида Audi R8 Coupe, Bentley Continental GT, Range Rover ва Maserati Levante ҳам бор. Барча автомобилларнинг умумий қиймати 1,5 миллион фунт стерлингдан сал кўпроқ баҳоланмоқда.

Audi R8


Жанубий кореялик юлдуз 2014 йилда ўз мамлакати машҳур эстрада хонандаси, собиқ севгилиси Мина билан ўзининг оқ R8 машинасини сотиб олган.

Бундай машинанинг нархи 112 520 фунтдан бошланади. 5,2 литрли V10 двигатели бир тонна қувватга эга ва унинг нафис дизайни диққатни тортади. Ушбу машинанингтезлиги 3,2 сонияда 100 км/соат тезликкача чиқади.

Maserati Levante


Сон Хинг Мин нархи 60 000 фунт стерлингдан бошланадиган Масераттига ҳам эгалик қилади.

Мазкур машинани ишлаб чиқарувчи компания «Байер»нинг собиқ футболчисига ушбу моделни совға қилди ва бу «нозиклик ва чидаб бўлмас куч билан ўйнай оладиган Сон учун энг мос машина бўлиши мумкин» деб тушунтирди.



Range Rover


Кореялик футболчининг коллекциясидаги бу автомобиль замонавий қора қопламада ишланган. Орқа эшиги, радиатор панжараси ва ён томонидаги ёзувларни ҳам қора рангда. Бундай машинанинг нархи 31 минг фунт стерлингдан бошланади, аммо Соннинг модели барча қўшимча наворотлари ҳисобига сал қимматроқ бўлиши мумкин.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрларди.

Киритилди: 11:23, 08.11.2021.
Ўқилди: 7979 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.