Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Шомуродовдан гол, Яхшибоевдан ассист ёхуд легионерларимизнинг ўтган ҳафта қайд этган натижалари

Баҳо:
+ | -

Халқаро майдонларда ўз клуби сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўтган ҳафтада қайд этган натижалари ҳақида сизларни таништириб ўтамиз.

Қозоғистон. Игор Сергеев ("Тобол")

Фаолиятини Қозоғистоннинг "Тобол" жамоасида давом эттираётган Игор Сергеев ўзининг клуби билан навбатдаги учрашувини ўтказди. Жамоа Қозоғистон кубоги ярим финал баҳсида "Шахтёр Караганда" меҳмони бўлди ва кутилмаганда йирик 5:2 ҳисобида мағлубиятга учраб турнирни тарк этди. Ҳамюртимиз учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг 2-голини ҳисобига ёздириб қўйди. Қайд этиш жоиз, жамоа бир ҳафта аввал "Акжайик"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб ўз юртида чемпионликни расмийлаштирганди.

Саудия Арабистони. Жалолиддин Машарипов ("Ан-Наср")

Саудия Арабистони чемпионати 11-турида Жалолиддин Машарипов тўп сураётган "Ан-Наср" турнир жадвали етакчиларидан бири "Аш-Шабаб" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Машарипов 90+3 дақиқада заҳирага олинди.

Бирлашган Араб Амирликлари. Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал-Ахли")

Фаолиятини араб диёрида давом эттираётган яна бир футболчимиз Азиз Ғаниев ҳам ўз клуби билан навбатдаги ўйинини ўтказди. Калбанинг "Иттиҳод" жамоаси меҳмони бўлган "Шабаб Ал-Ахли" 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Ғаниев учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Бирлашган Араб Амирликлари. Отабек Шукуров ("Шаржа")

Сўнгги беш ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаётган Отабек Шукуров жамоаси (Шаржа) ушбу турда ҳам мағлубиятга учради. Ўз майдонида "Ал-Вахда"ни қабул қилган "Шаржа" йирик 0:3 ҳисобида енгилди. Ярим ҳимоячимиз тўлиқ ўйин ўтказди.

Россия. Остон Ўрунов ("Уфа")

Сўнгги ўйинларда ўз спорт формасини тиклаб, яна жамоасининг асосий таркибига қайтган Остон Ўрунов "Уфа" билан Россия чемпионатидаги навбатдаги ўйинини ўтказди. "Арсенал Тула" клуби майдонига сафар қилган уфаликлар 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. Ўрунов 90 дақиқа ўйин ўтказди.

Россия. Иброҳимхалил Йўлдошев ("Нижний Новгород")

Россия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган Иброҳимхалил Йўлдошевнинг "Нижний Новгород" жамоаси "Ахмат" меҳмони бўлди ва 90 дақиқалик ўйин ўтказди.

Молдова. Жасур Яхшибоев ("Шериф")

Яқиндагина жароҳатидан тикланиб "Шериф" асосий таркибига қайтган Жасур Яхшибоев миллий чемпионатнинг 17-турида "Зимбру"га қарши ўйинда (6:0) икки голга ассистентликни амалга оширди. Шунингдек, футболчимиз 59-дақиқада заҳирага олинди.

Италия. Элдор Шомуродов ("Рома")

Сўнгги вақтларда Жозе Моуриньо эътиборидан бироз четда қолган Элдор Шомуродов ва ниҳоят "Венеция"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади. Учрашувда "бўрилар" мағлубиятга учраган (3:2) бўлса-да, у жамоасининг 1 голига муаллифлик қилди ва Абрахам киритган голга ассистентликни амалга оширди. Мана шундай самарали ҳаракатлар амалга оширган бўлса ҳам "special one" томонидан 84-дақиқада заҳирага олинди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:05, 08.11.2021.
Ўқилди: 5281 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик