Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Луиза Садирова: “Чемпион бўлишимизга имконият бор”

Баҳо:
+ | -

7 ноябрь куни аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатида “Бунёдкор-W” жамоаси Эроннинг “Шаҳрдари Сиржан”га қарши майдонга тушди. “Қалдирғочлар” 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, ҳозирда гуруҳда 3-ўринни эгалламоқда.

Бугун жамоа сардори Луиза Садирова учрашув ва жамоадаги ички муҳит ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Миллий чемпионатимизда бутун мавсум табиий қопламали майдонда тўп тепдик. Бу ерда эса сунъий майдон. Эрон жамоаси ўз чемпионатида сунъий майдонда ўйнаб ўрганган. Бундан ташқари, кучли шамол ҳар иккала жамоага ўйнашга халақит берди. Буларни мағлубиятимиз сабабчиси демоқчи эмасман, албатта. Рақибимиз ҳам биз каби шароитда футбол ўйнади.

Ўйинда бизнинг жамоага бирдамлик етишмади деб ўйлайман. Қаердадир ҳимоячилар ҳужумчиларга ёрдамга етиб кела олмади, қаердадир дарвозабон билан бир-биримизни тушунмай қолдик. Ўзимизнинг хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик.

Танаффус пайтида бош мураббийимиз кўпроқ ҳужумга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар бериб ўтди. Кучли шамол сабабли, тўпни ерлатиб ўйнаш бизга ёрдам беришини айтиб ўтди. Ушбу кўрсатмаларга амал қилдик ва иккинчи бўлимда устунлик биз тарафда бўлди. Гол ҳам киритдик. Лекин Людмила Карачик жароҳат олгани жамоа учун катта йўқотиш бўлди. Жамоамизнинг асосий ўйинчилардан бири бўлган Карачиксиз яна деярли 20 дақиқа ўйнадик. Унинг жамоамизга қолган икки учрашувларда ёрдам бера олмаслиги ачинарли ҳолат. Унга барчамиз номимиздан тезроқ оёққа туриб, сафга қайтишини тилаб қоламан.

Жамоанинг кайфияти ва руҳий ҳолати яхши. Ҳозир тушкунликка тушиш вақти эмас. Ўтган ўйиндан ҳулосалар чиқариб, кейинги учрашувлар ҳақида ўйлашимиз зарур. Кўп футболчи қизлар терма жамоа ўйинчилари. Улар бундай халқаро ўйинларга тайёр. Ёш футболчиларда ҳаяжон бўлди.

Олдинда бизни иккита машаққатли ўйин кутмоқда. Ўзимизни қўлга олиб, тайёргарликни давом эттирамиз. Ва умид қиламанки, ҳар иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонамизмиз. Чемпион бўлишимизга ҳали имконият бор.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:19, 09.11.2021.
Ўқилди: 1540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.