Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Иньеста: «Умид қиламан, Хави буни уддалайди»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "кўк-анорранглилар" бошқарувига Хави тайинланиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Хави "Барселона"га жуда мос келади. Бунга ишончим комил. У нафақат клуб ҳақида барча нарсани билади, балки бундай синовга у тайёр. Унга жаҳондаги жамики омадларни тилайман. Умид қиламан, Хави ўз ишини уддалайди.

Хави лавозимга тайинланганини қанчалик кўтаринкилик билан қабул қилганини кўрдик. Унга ва "Барса"га муваффақиятлар тилайман. Ушбу вазиятга у тайёрланиб келди ва ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлганидан жуда хурсанд. Муваффақият қозониш учун унда барча имкониятлар мавжуд", - деди Иньеста Sport.es сайтига берган интервьюсида.

Манба: isport.ua
Киритилди: 07:30, 09.11.2021.
Ўқилди: 1916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик