Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Челси»дан кетиб, бахтини топган футболчилар (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер мавсумида Лондоннинг «Челси» клуби бельгиялик футболчи Ромелу Лукакуни «Интер»дан 115 миллион евро эвазига сотиб олди. Аслида, мазкур футболчи фаолиятининг юқори нуқтасига чиқишдан аввал, «арситократлар» футболчиси бўлган. Бироқ, у лондонликлар сафида ўз ўйинини намойиш эта олмаган ва клубни тарк этишга мажбур бўлган. Сезганингиздек, ҳозир биз «Челси»да муваффақиятга эриша олмай, ўз бахтини бошқа жамоадан топган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Рейтингимизга нафақат «Челси» билан хайрлашиб, яхшироқ ўйнай бошлаган, балки ўзининг энг юқори чўққисига чиққан футболчилар ҳам бор.

21-асрда лондонликлар бир қанча истеъдодларни бой беришгани ҳайратланарли. Биз улардан энг яхши 10 таси ҳақида маълумот берамиз.

Роберт Хут, 2002-2006

62 учрашув, 2 гол, 2 голли узатма

Немис ҳимоячиси «Челси» академиясидан тўғридан-тўғри Лондон клубининг захира футболчисига айланди. Ёш футболчи Десайи, Терри, Карвалью ва Галлас каби ҳимоячилар билан тенг рақобатлаша олмади ва шу сабабли у захира ўриндиғи аъзосига айланган. «Челси»да муваффақият қозона олмаслигини англаган Хут «Мидлсбро»га ўтди ва бу тўғри қарорлигига амин бўлди. У эрда ҳимоячи ҳақиқатдан ҳам топ даражага кўтарилди. Кўп ўтмай ҳимоячи шартномасини «Сток Сити» сотиб олди, унда Роберт сардорлик даражасигачи кўтарилди ва маҳаллий мухлисларнинг ҳақиқий севимлисига айланди. Фаолиятининг сўнггида эса Хут «Лестер»га ўтди ва «тулкилар»нинг Премьер-лигадаги шов-шувли ғалабасининг асосий ижодкорларидан бири бўлди.

Скотт Паркер, 2004-2005


29 учрашув, 1 гол

2000 йиллар бошида Скотт Паркер «Чарлтон»да ажойиб ўйнади, шунинг учун ўша пайтда Англиянинг деярли барча топ-клублари уни қўлга киритишни хоҳларди. Яримҳимоячи учун курашда «Челси» ғалаба қозонди. Маълум бўлишича, бу қарор нафақат футболчига, балки клубга ҳам зарар келтирди. Футболчи учун 14,5 миллион евро тўлаган лондонликлар яримҳимоячини майдонда қандай ўйнатишни билмади. Натижада зериккан Скотт «Челси»га ўтганидан бир ярим йил ўтиб Лондонни тарк этишга қарор қилди. Кейин «Ньюкасл»да муваффақиятли давр, «Вест Хэм»даги ажойиб тўрт йил ва «Тоттенхэм»га ўтиш - карьерасининг чўққисида эди. Шу билан бирга, Паркер мунтазам равишда Англия терма жамоасига чақирила бошланди.

Арьен Роббен, 2004-2007


106 учрашув, 19 гол, 22 голли узатма

Роббеннинг «Челси»даги фаолияти омадсиз деб бўлмайди. У жамоа сафида кўплаб муҳим учрашувларда майдонга тушди ва голлар урди. Бироқ, Лондон клубидан кетиш, албатта, унинг фойдасига бўлди. Арьен буюк футболчидан супер юлдузга айланди. Роббен жароҳати туфайли захира аъзосига айлантирган «Реал»дан, «Бавария»га ўтди. Мюнхенда голландиялик футболчи бир мавсумда 23 та гол билан дарҳол юлдузга айланди. «Бавария»да 10 йил давомида кўплаб жароҳатларга қарамай, Роббен 144 та гол урди, 101 та голли узатмани амалга оширди, клубга 8 марта Бундеслига чемпиони бўлишига ёрдам берди, беш марта Германия кубоги ва худди шунча Суперкубокни қўлга киритди, Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди (финал ёдингиздами?) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғалаба қозонган.


Неманя Матич, 2009-2011

3 та ўйин

Матич «Челси»га илк бор 21 ёшида қўшилган эди. Ярим ҳимоя марказида ёш футболчига жой йўқ эди ва тез орада у «Витесс»га ижарага берилди. Голландияда Неманя ўзини яхши кўрсатди, аммо барибир лондонликларнинг сабрсиз раҳбариятини ҳайратда қолдира олмади. 5 миллион евро эвазига серб футболчиси «Бенфика»га сотиб юборилди. Португалияда яримҳимоячи ажойиб ўйин кўрсатди. У Лиссабон клубига чемпионликни қўлга киритишда, икки марта Португалия кубогида ва бир марта Лига кубогида ғалаба қозонишга ёрдам берди ва 2012/2013 йилги мавсум якунлангач, Матич Примьерада йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. «Челси» хатосини тушуниб, футболчини 25 миллион евро эвазига қайтариб сотиб олишга қарор қилди. Лондон клубида Неманя тинмай Гус Хиддинк, Антонио Конте ва, албатта, Жозе Моуриньони қўл остида ажойиб ўйин кўрсатди. Кейин эса серб «Манчестер Юнайтед»га ўтди.

Даниэль Старриж, 2009-2013

96 учрашув, 24 гол, 9 голли узатма

Старриж «Челси»даги дахшатли рақобат туфайли ўйнай олмади. Лондон клуби ҳужум чизиғдан ўрин учун у Аньелка, Дрогба, Торрес ва Калоу билан курашда мағлуб бўлди. 2013 йилга келиб Даниэль клубни ўзгартириш вақти келганини тушунди ва «Ливерпуль»га ўтди, у ерда олти ой ичида у 11 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Кейинги мавсум эса футболчининг фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. 21 та гол билан у тўпурарлар пойгасида фақат феноменал Суаресдан ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Афсуски, форварднинг муваффақиятли даврлари кўпга чўзилмади. Старрижнинг «Ливерпуль»даги фаолияти жароҳатлар туфайли барбод бўлди.


Ромелу Лукаку, 2011-2014

15 ўйин, 1 голли узатма

Ажабланарлиси шундаки, «Челси» Лукаку икки марта ижарага берди. Бельгиялик ушбу жамоалар сафида ажойиб ўйин кўрсатган бўлса-да, «аристократлар» сафида ўйнаб кетолмади.

Жозе Моуриньо ўйинчини ўз таркибига сиғдирмади ва шунинг учун «Эвертон»га сотиб юборилишини талаб қилган. Португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед»га ўтгандан сўнг ўз фикридан қайтди ва бельгиялик форвардни ўз жойига чақирди. Ўша пайтга келиб, Лукаку АПЛнинг ўз позициясидаги энг яхшилардан бири эди, шунинг учун Лукаку харидига «МЮ» 84 миллион евро тўлашига мажбур бўлди. Манчестерда Лукаку доимий равишда гол уришда давом этди, аммо узоқ қолмади. Икки мавсумдан сўнг у «Интер»га ўтди. Бельгиялик Миланда ажойиб ўйин кўрсатди ва шу сабаб мавсум аввалида Томас Тухель Ромелуни яна Лондонга қайтаришни талаб қилди.

Кевин Де Брюйне, 2012-2014

9 ўйин, 1 голли узатма

«Де Брюйне «Челси» футболчиларининг қийин ҳаётига мослаша олмади. У қаттиқ ишлашингиз ва рақобатга тайёр бўлиши керак», - деди бельгиялик ҳақида Жозе Моуриньо. «Челси» футболчиси сифатида Де Брюйне кўплаб жамоалар сафида тўп тепди. Лондон клуби асосий таркибига кириш мақсадида жуда кўп меҳнат қилди. Бироқ, португалиялик мутахассисни ҳайратда қолдира олмади. Кейинчалик, Кевинни «Вольфсбург»га сотиб юборилди. Кўп ўтмай, яримҳимоячи Жозени сўзларидан афсуслантирди. Германиядан Англияга қайтган Кевин дарҳол «Манчестер Сити» етакчисига айланди. Бельгиялик мунтазам равишда Премьер-лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси унвонига даъвогарлик қилмоқда.


Торган Азар, 2012-2015

0 та ўйин

Эден Азар «Челси»га кўчиб ўтганида, унинг укаси Торган унга шерик сифатида харид қилинди. Яримҳимоячи лондонликлар футболчиси бўлган уч йил давомида унга бўлган муносабат ўзгармаган. Торганга жамоада ўзини кўрсатишга ҳам имкон берилмади. У Бельгиянинг «Зулте Варегем», кейин эса Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасига ижарага бериб юборилди. Кейинчалик, Торган немис клуби билан тўлиқ шартнома имзолаб, Лондонга қайтмади. Гладбахдаги беш йиллик фаолияти давомида Азар Бундеслиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. У клубдаги энг сермаҳсул ва фойдали футболчилврдвн бири эди. «Боруссия Дортмунд»га ўтган Азар Бундеслигани "ёнишдириш"да давом этмоқда

 

Муҳаммад Салоҳ, 2014-2016

19 ўйин, 2 гол, 4 голли узатма

«Челси» Виллиан ўрнига Салоҳни «Базел»дан сотиб олди. Ярим йил давомида Муҳаммад бу ролни муваффақиятли бажарди, аммо «Челси»даги навбатдаги катта трансфер мавсумидан сўнг, мисрлик захира футболчисига айланди. Лондон клуби Муҳаммадни аввал «Фиорентина»га, кейин эса «Рома»га ижарага бериб юборди. 2016 йилда у «Рома»га тўлиқ сотиб юборилди. Рим клубида мисрлик ўсишда давом этди ва бир йил ўтиб «Ливерпуль»га ўтди ва у ерда биринчи мавсумни ажойиб ўтказди. Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари ва футболчисига айланди. Кейинги мавсумда мисрлик порлашда давом эттирди. У «Ливерпуль»ни Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ёрдам берди.

Хуан Куадрадо, 2015-2017

15 ўйин, 1 голли узатма

«Челси» Куадрадони Колумбиянинг ЖЧ-2014даги ажойиб ўйинидан олти ой ўтиб сотиб олди. Футболчи яримҳимоя қанотини кучайтириши кутилганди, бироқ колумбиялик Азарга ҳам, Виллианга ҳам рақобатлаша олмади. Икки марта у «Ювентус»га ижарага берилди. Кейинчалик, Турин клуби ўйинчини сотиб олишга қарор қилди. У мунтазам равишда Массимилиано Аллегри қўл остида асосий таркибда майдонга тушди. Хуан ҳозир ҳам «кекса синьора» футболчиси сифатида майдонга тушиб келмоқда.



Жамшиджон Маҳмудов тайёлади.

Киритилди: 10:12, 09.11.2021.
Ўқилди: 8193 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.