Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

«Пахтакор» СССР Кубоги финалида ўйнаганига 53 йил тўлди

Баҳо:
+ | -

1968 йил "Пахтакор"нинг Европа Кубок эгалари Кубогида иштирок этишига бир қадамгина етмай қолган.

Евгений Елисеев қўл остида ўйнаган жамоамиз кубок баҳсларини жуда яхши ўтказган. Дастлабки босқичда Батумида "Динамо" билан тўқнаш келган "Пахтакор" мезбонларни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Геннадий Красницкийнинг икки голи ғалабани таъминлайди. Нимчорак финални жамоамиз Тошкентда ўтказди. "Сокол" дарвозаси олдида бутун ўйин ҳужум уюштириб, Жиленконинг ягона голи эвазига ғалаба қозонилди.

Олдинда эса "Заря"га қарши сафардаги чорак финал беллашуви кутарди. Муросасиз кечган ўйинда мезбонлардан Пинчукнинг голига жамоамиздан Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов жавоб беради. Ярим финал мухлислар билан тўлган "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган. Донецкнинг "Шахтёр" жамоаси билан тўқнашувда ажойиб футбол кўрсатган жамоамиз Биродар Абдураимовнинг дубли ва Баҳодир Иброҳимовнинг голи ёрдамида кучли рақиб устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. Финал 8 ноябрь куни Москвадаги Ленин номли стадионда Москванинг "Торпедо" клубига қарши бўлиб ўтган. Кескин кечган беллашув тақдирини биргина гол ҳал қилган. Афсонавий Стрельцовнинг узатмасидан сўнг Савченко тўпни дарвозага йўллаб, москваликларга ютуқ келтиради. Шу тариқа "Пахтакор" финалда имкониятни бой беради.

1/16 финал
"Динамо" Батуми - "Пахтакор" 0:2
Голлар: Красницкий 2та.

Нимчорак финал
"Пахтакор" - "Сокол" 1:0
Гол: Жиленко 73.

Чорак финал
"Заря" - "Пахтакор" 1:2
Голлар: Пинчук - Абдураимов, Исоқов.

Ярим финал
"Пахтакор" - "Шахтёр" Донецк 3:1
Голлар: Абдураимов 2та, Иброҳимов - Губич.

Финал
"Торпедо" Москва - "Пахтакор" 1:0
Гол: Савченко 52.
"Пахтакор": Любарцев, Доценко, Штерн, Науменко, Иноятов, Раҳматуллаев, Варюхин, Бектошев (Исоқов, 74),  Абдураимов,  Красницкий,  Иброҳимов.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 14:37, 09.11.2021.
Ўқилди: 2576 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.