Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Серб юлдузининг агенти "Арсенал" қўнғироғига жавоб бермади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влаҳович трансфери бўйича музокараларда муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марцио хабар берди.

Маълумотларга кўра, клуб футболчининг агенти билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ у телефонни кўтармаган. "Канонирлар" айни вақтда тўғридан-тўғри "бинафшалар" билан музокара олиб бормоқда, бироқ агент клубнинг қўнғироқларни эътиборсиз қолдиргани учун келишув тўхтаб қолган. Лондон клуби футболчининг аллақачон "Ювентус" билан келишувга эришиб бўлгани ва ҳар қандай таклифни рад этишидан хавотирда.

Аввалроқ футболчи ўзининг жамоаси билан шартномани узайтиришдан бош тортганди. "Transfermarkt" 21 ёшли сербни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда футболчи А серияда 12та ўйинда майдонга тушиб, 8 гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Манба: Sport-Express.ru
Киритилди: 05:30, 10.11.2021.
Ўқилди: 2733 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.