Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Улар Ла лигада зафар қуча олишадими?

Баҳо:
+ | -

  Испания Ла лигаси бундан бир неча йил олдин фақатгина 2 клубнинг гегемонлиги остида ўтар эди. Аммо, ҳозир ундай эмас. Тўғри авваллари улар билан Мадриднинг яна бир жамоаси курашарди. Чемпионлик учун номзодлар сони камлиги туфайли чемпионатнинг обрўси бир-мунча пасайганди. Ҳозир “Барселона”даги инқирозлар, Мессининг Испаниядан кетиши ва “Реал”даги баъзи юлдузлар бошқа чемпионатларга кўчиб ўтиши, мусобақага бўлган қизиқишни бироз сусайтиргандек гўё. Аммо энди ҳамма тенг кучли ва бошқа жамоалар ҳам чемпионлик учун кураш олиб бориш имконига эга. Жумладан, Лопотеги қўл остидаги “Севилья” ҳам. Бугун Stadion.uz сайти айнан ушбу жамоанинг имкониятлари ва ютуқлари ҳақида сўз юритади.

Тажрибали мураббий

Мураббийлар доим жамоанинг ўйин услубини белгилаб беришган. Испания термасида бош мураббий бўлган пайти Лопотеги майда пасларга асосланган ўйин қурар эди. Кейинчалик, ушбу услубни “галактикос”да ҳам синаб кўрганди. Аммо у клубда Лопотегининг услуби инқирозга юз тутган. Ўша тактика энди яна ҳам мукаммаллашган. Бу сафар жамоа бошқа. Унинг қўлида ушбу услубда ёрқин ўйин кўрсата оладиган иқтидорлар етарли. Испаниялик мутахассис ўтган йили чемпион бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо ўшанда бирозгина омад ундан юз ўгирганди. Бу сафар ҳам унинг жамоаси чемпион бўлиш имкониятига эга.

Истиқболли дарвозабон

 “Дарвозабон ярим жамоа” деган иборани кўп бор эшитганмиз. Бу ибора ўзини кўп бор оқлаган. Андалусияликларнинг ҳам постини анча махоратли ва истиқболи порлоқ дарвозабон қўриқлайди. Яссин Буну ҳақида кўпчилик ундай фикрда бўлмаслиги мумкин. Лекин марокашлик ўз маҳоратини аллақачон исботлашга улгурган. У ўтган мавсумда нафақат ўз дарвозасини ишончли қўриқлади, балки кези келганда рақиб дарвозасига тўп киритишни ҳам уддалади. Бу мавсумда ҳам мураббий Бунуга ишонч билдираётгани бежиз эмас. Ушбу дарвозамон шу зайилда давом этса, уни қайсидир гранд жамоа либоси остида кўрсак ажаб эмас.

Мустаҳкам ҳимоя

“Севилья”да ҳозирда яхшигина ҳимоячилар йиғилган. Улар орасида эса энг порлагани албатта Кунде. Франциялик футболчи кўплаб грандлар эътиборига тушган. Унинг ишончли ўйинлари туфайли ҳам, “оқ-қизиллар” бемалол ўз омадини ҳужумда синай олади. Негаки, орқа чизиқда ишончли футболчи бор ва у позициядан ҳамманинг кўнгли тўқ. Кундени кунда гапирамиз. Аммо унинг соясида қолаётган яна бир ажойиб ҳимоячи бор. Бу бразилиялик Диего Карлосдир. Ушбу футболчининг ўйинлари ҳам таҳсинга сазавор. У Кунде сингари яхшигина тезликка эга ва қанотда ҳам, марказда ҳам яхши ўйнай олади.

Тажрибали ярим ҳимоя

Андалусияликлар айнан мана шу позицияга келганда, курашувчан ва тажрибали футболчиларга ишонч билдиришган. Баъзилар ўша футболчиларнинг даври ўтиб бораётганлиги ҳақида гапириши мумкин. Аммо ўша футболчилар ишончли ўйин кўрсатаётгани ҳам бор гап. Томас Делайнининг жамоага келиб қўшилганлиги Лопотеги учун айни муддао бўлган бўлса ажаб эмас. Тўгри ушбу футболчининг ижодкорлик маҳорати юқори эмас, техникаси борасида ҳам мақтана олмайди. Лекин унинг курашувчанлиги ва меҳнаткашлиги жамоа учун жуда зарур. Клубнинг таянчи ҳисобланадиган Фернандони кўпчилик “Манчестер Сити”даги ўйинларидан таниса керак. Рақиб ҳужумини кесиб қўйишни қойиллатаётган бразилияликнинг ҳам ўйинлари бу мавсум анча ишончли ва мазмунли чиқмоқда. Бразилиянча техника бўлмаса-да, унинг майдондаги ақли жамоага керакли вақтда фойда келтиради. Ушбу икки футболчининг камчилигини испаниялик Оливер Торрес ёпиб кета олмоқда. Чиройли техника ва ижодкор футболчи ҳар бир жамоа учун керак.

Ранг-баранг ҳужум

Лопотегида ҳужумчи танлашда жуда кўп вариантлар бор. Испаниялик мутахассис баъзида айнан мана шу позицияда кимларни ўйнатишни ўйлаб боши қотса керак. Бу бир томондан яхши. Клубда соғлом рақобат бор. Мураббий эса кези келганда ротациялар билан жамоани мавсум охиригача супер формада олиб бора олиши мумкин. Жамоада асосий таркиб ҳужумчиси дея битта номни кўрсатиш мураккаб. Қанотларда баъзан Окампос ва Сусони кўрсак, баъзан Ламела ва Мунир майдонда ҳаракат қилади. Ушбу футболчилар орасидан қайсидир бирини ёрқин юлдуз деб бўлмайди. Марказий ҳужумда Люк Де Йонг жамоани тарк этгач, кўпроқ испаниялик умидли футболчи Рафа Мирни кўряпмиз.

 

Лопотеги ажойиб жамоа йиға олган. Тоғри клубнинг ташқи доирадаги чемпионатларда омади келмаяпти. Аммо уларда Испания Ла лигасини қўлга киритиш имконияти бор. Бу йилги рақиблар ўтган йилгидагидек жанговарга ўхшашмаяпти. Балки ҳаммаси ўз ўйинини топиб олар. Аммо шундай бўлса-да, “Севилья” бу мавсум яхши имкониятга эга. Бу ёғини вақт кўрсатади. Кўрамиз, андалусияликлар 76 йилдан сўнг яна Испанияда чемпион бўла олармикин.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.  

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:57, 10.11.2021.
Ўқилди: 3956 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.