«Аугсбург» ҳужумчиси Зенан Пейчинович «Милан» эътиборини тортди, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Инсайдер хабарига кўра, «россонерилар» келаси йили эркин агентга айланиши мумкин бўлган 16 ёшли футболчининг ўйинларини кузатмоқда.
Немис иқтидори учун курашда «Милан» учун рақобатчи «Баер» бўлади, у аллақачон шартнома имзолаш бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Пейчинович ҳали «Аугсбург» сафида дебют қилгани йўқ, аммо ёшлар жамоасида 13 та ўйинда 6 та гол урди.