Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЖЧ-2022. Англия ва Польшадан йирик ҳисобда ғалабалар, Италия Швейцария билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Европада Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Марказий баҳс "С" гуруҳи етакчилари — Италия ва Швейцария ўртасида кечди. Ушбу тўқнашув ғолиби амалда ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиб қўяр эди. Ўйиннинг 11-дақиқасида Видмер швейцарияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, тайм тугашига 9 дақиқа қолганида Жованни ди Лоренцо мувозанатни тиклади. Ушбу ҳисоб учрашув охиригача ўзгармади.

Ушбу дуранг туфайли икки жамоанинг очколари 15тага етди. "Скуадро адзурра" тўплар фарқига кўра олдинда бормоқда. Сўнгги турда италияликлар Шимолий Ирландия меҳмони бўлса, "соатсозлар" ўз уйларида Болгарияни қабул қилишади. Тўғридан-тўғри йўлланма тақдири тўплар фарқи орқали ҳал этилишини инобатга олсак, сўнгги турда улар йирик ҳисобдаги ғалаба учун ўйнашади.

Англия ўз уйида Албания устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Сўнгги турда инглизлар Сан-Маринога қарши баҳсда дуранг қайд этишса ҳам ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади. Бундай ҳолатда Польша плей-офф босқичига йўл олади.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Европа

"C" ГУРУҲИ
Италия – Швейцария 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 11 Видмер, 1:1 – 36 Ди Лоренцо.
Италия – Доннарумма, Ачерби, Эмерсон (Калабрия, 80), Ди Лоренцо, Бонуччи, Жоржиньо, Барелла (Кристанте, 69), Кьеза, Локателли (Тонали, 58), Инсинье (Распадори, 79), Белотти (Берарди, 58).
Швейцария – Зоммер, Видмер, Родригес (Гарсия, 69), Шер, АканЖи, Шакири (Соу, 80), Штеффен (Имери, 69), Варгас (Зекири, 87), Фройлер, Окафор (Фрай, 79), Закария.
Огоҳлантиришлар: Кьеза (43), Инсинье (47), Шер (77), Аканжи (81), Гарсия (89).

Шимолий Ирландия – Литва 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 17, автогол Шаткус.

"F" ГУРУҲИ
Молдова – Шотландия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 38 Паттерсон, 0:2 – 65 Адамс.

Дания – Фарер 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 18 Ольсен, 2:0 – 63 Бруун Ларсен, 2:1 – 89 Ольсен, 3:1 – 90 Мэле.
 
Австрия – Исроил 4:2 (0:1, 4:1)
Голлар: 0:1 – 32 Битон, 1:1 – 51, пенальти Арнаутович, 1:2 – 58 Перец, 2:2 – 62 Шауб, 3:2 – 72 Шауб, 4:2 – 84 Забитцер.

"I" ГУРУҲИ
Англия – Албания 5:0 (5:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 9 Магуайр, 2:0 – 18 Кейн, 3:0 – 28 Хендерсон, 4:0 – 33 Кейн, 5:0 – 45 Кейн.
Англия – Пикфорд, Жеймс (Александер-Арнолд, 77), Магуайр, Уокер, Чилуэлл, Фоден (Грилиш, 63), Хендерсон, Стерлинг (Смит-Роу, 77), Филлипс (Беллингем, 64), Стоунз, Кейн (Абрахам, 63).
Албания – Стракоша, Весели, Кумбула (Дермаку, 17), Исмайли, Хюсай, Баре (Лячи, 12), Траши (Михай, 46), Гьясула, Байрами (Рамадани, 46), Узуни (Роши, 86), Цикалеши.
Огоҳлантиришлар: Гьясула (8), Цикалеши (21), Исмайли (25), Лячи (67).

Андорра – Польша 1:4 (1:3, 0:1)
Голлар: 0:1 – 5 Левандовски, 0:2 – 11 Юзвяк, 1:2 – 45 Валес, 1:3 – 45 Милик, 1:4 – 73 Левандовски.
Андорра – Икер Альварес, Сервос, Алаведра, Макс Льовера, Сан-Николас (Паблос, 84), Алаэс (Гарсия Реном, 84), Валес (Гарсия, 66), Вьейра, Рикард, Пухоль (Росас, 62), Клементе (Мартинес, 66).
Польша – Шченсны, Глик, Рыбус, Берешиньски, Юзвяк, Франковски (Кэш, 64), Клих (Пионтек, 64), Зелиньски (Шиманьски, 86), Криховяк (Линетти, 64), Левандовски, Милик (Швидерски, 77).
Огоҳлантиришлар: Клих (22), Пухоль (22), Алаэс (37), Вьейра (40), Крыховяк (61).
Четлатиш: Рикард (1).

Венгрия – Сан-Марино 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 6 Собослаи, 2:0 – 22 Газдаг, 3:0 – 83 Собослаи, 4:0 – 88 Вечеи.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:19, 13.11.2021.
Ўқилди: 2672 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик