Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Араб мамлакатлари кубоги ҳақида фактлар

Баҳо:
+ | -

Қарийб бир ойдан сўнг Қатарда араб мамлакатлари кубоги старт олади. 16 жамоа ғолиблик учун курашадиган турнир орқали мухлислар ЖЧ-2022да фойдаланиладиган стадионларни ўзлари учун аввалдан кашф этишлари мумкин. FIFA.com мусобақа стартига 31 кун қолган паллада тескари саноқни бошлаб, мавжуд рақамларга доир фактлар билан таништирди.

31 - Жазоир термасининг мағлубиятсиз ўйинлари шунчага тенг. Ҳайратланарли кетма-кетлик 2018 йилнинг октябрида бошланган.

30 - Ҳамза ал Дардурнинг Иордания термасидаги голлари сони. 12 октябрда Ўзбекистон термасига қарши ўртоқлик ўйинида сўнгги икки йилдаги илк голини урган фахрий футболчи миллий жамоанинг амалдаги тенгсиз тўп­урари Ҳасан Абдул Фаттоҳга тенглашиб олди.

29 - Миср термаси Муҳаммад Салоҳнинг ёши, у айни пайт ажо­йиб формада. «Фиръавнлар» ҳамда «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси - жорий мавсум Премьер-лигада энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 11та ўйинда 10та гол бор.

28 - Баҳрайн термасининг ЖЧ-2022 саралаши сўнгги баҳсларида қатнашган жамоасидаги ўртача ёш. Кўриниб турибдики, тажриба биринчи ўринга қўйилган.

27 - ФИФА рейтингида худди шу ўринни эгаллаб турган Тунис термаси мусобақа қатнашчилари орасида етакчи ҳисобланади.

26 - Уммонлик Аҳмад Муборак 2019 йил 28 августда Яман термасига қарши баҳсда ўз мамлакати учун сўнгги бор гол урганидан ке­йин шунча ой ўтди. 180та ўйинда 23та тўп киритган Уммон миллий жамоасининг 36 ёшли афсонаси ҳали халқаро фаолиятини якунламоқчи эмас.

25 - Саудия Арабистони термаси бош мураббийи Эрве Ренарнинг 2016-2019 йиллар мобайнида эришган ғалабалари сони. Ўшанда у Марокаш миллий жамоасини бошқарган, ҳозиргача бу фаолия­тининг энг ёрқин чўққиси ҳисобланади. Тақдир тақозосини қаранг­ки, Ренар жамоаси «С» гуруҳида айнан марокашликларга қарши баҳс юритади.

24 - 30 ноябрдан 7 декабргача Араб кубоги гуруҳ босқичида ўтказиладиган ўйинлар сони. Унинг якунига кўра, чорак финалга 8 жамоа чиқади.

23 - Мусобақада қатнашадиган жамоалар сони. Дастлабки саралаш босқичида еттита терма курашни якунлади: Комор ороллари, Жибути, Қувайт, Ливия, Сомали, Жанубий Судан ва Яман.

22 - Баҳрайн термасининг Қатар-2022 саралаш баҳслари учун эълон қилган 23талик рўйхатидаги ички чемпионатда тўп сурадиган футболчилар сони. Фақатгина Саид Дхия мамлакат ташқарисида - Қувайтда тўп суради.

21 - Ливан термаси юлдузи ва сардори Ҳасан Маатукнинг ўз мамлакати жамоасидаги 91та ўйинда урган голлари сони. Ливанликлар тарихидаги энг сермаҳсул футболчи, энг яхши тўп­урар ҳисобланган Маатук Араб кубоги-2021да жамоасининг етакчиси бўлиши шубҳасиз.

20 - Тунислик Макрам Дабубгача Фаластин термасида ишлаган мураббийлар сони. Рақамнинг камтарона тус олишига сабаб, Фаластин миллий жамоаси 1998 йилга келибгина ФИФА томонидан тан олинган.

19 - Араб кубоги-2021 шунча кун мобайнида давом этади - 2021 йилнинг 30 ноябридан 18 декабригача.

18 - Араб кубоги-2021 арафасида Қатар термаси ўтказган ўйинлар сони. Мезбонлар агар мусобақа финалига чиқишса, ушбу рақамларни 24га етказишлари мумкин.

17 - Бранко Иванкович Уммон термаси бошқарувини қўлга олгани (2020 йилнинг январи)дан буён ўтказган ўйинлари сони. Умумий натижалар - 12 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият.

16 - Араб кубоги-2021 финал босқичида қатнашадиган жамоалар сони. Иштирокчилар 4 гуруҳга тўрт­тадан бўлинган.

15 - Дастлабки раундда урилган голлар сони. Энг йирик ҳисоб Фаластин - Комор ороллари учрашувида қайд этилди - 5:1.

14 - Воҳид Халилходжичнинг 2019 йили Марокаш термасини қабул қилиб олишдан аввал ишлаган барча жамоалари сони. У келганидан сўнг марокашликлар фақат битта ўйинда - 2019 йилнинг октябрида Габонга 2:3 ҳисобида ютқазишди.

13 - Бирлашган Араб Амирликлари термаси ҳужумчиси Али Мабҳут ЖЧ-2022нинг Осиё қитъаси саралашида шунча тўп киритди.

12 - Саудия Арабистони ЖЧ-2022 саралаши учинчи раундида шунча очко тўплади. «Яшил лочинлар» ҳозирча мусобақанинг мазкур босқичида 100 фоизли натижа қайд этган ягона жамоа бўлиб турибди.

11 - Араб давлатлари кубогининг бу йилги турнирида фаолият юритадиган европалик мураббийлар сони: Феликс Санчес (Испания; Қатар термаси), Жерар Бушер (Франция; Мавритания термаси), Юбер Велуд (Франция, Судан термаси), Карлуш Кейруш (Португалия; Миср термаси), Эрве Ренар (Франция; Саудия Арабистони термаси), Дик Адвокат (Нидерландия; Ироқ термаси), Берт ван Марвейк (Нидерландия; БАА термаси), Хелио Соуза (Португалия; Баҳрайн термаси), Воҳид Халилходжич (Босния ва Герцеговина; Марокаш термаси), Иван Гашек (Словакия, Ливан термаси), Бранко Иванкович (Хорватия; Уммон термаси).

10 - Қатар термаси устози Феликс Санчеснинг афсонавий «Барселона» академияси - Ла Масияда фаолият юритган йиллари.

9 - Баҳрайн термаси тарихидаги энг йирик мағлубият шу сон фарқи билан юзага келганди - 1:10. 1966 йилнинг 5 апрелида Ироқ миллий жамоасига худди шундай ҳисоб билан имконият бой берилган.

8 - Жазоир термаси бош мураббийи Жамол Бельмади шунча йил мобайнида Қатарда фаолият юритган. 2010-2012 йилларда «Лаҳвия»ни бошқарган бўлса, 2014-2015 йилларда Қатар термасида ишлаган. Кейин эса, 3 йил «Ал-Дуҳайл» футболчиларига устозлик қилган. Демак, ушбу мутахассис мусобақа давомида ўзини уйдагидек ҳис қилса бўлаверади.

7 - Қатар термасининг сўнгги ғалабасидан кейин ўтказган ўйинлари сони. Ўшанда қатарликлар Concacaf Gold Cup 2021 турнири чорак финалида Сальвадорни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.

6 - Араб мамлакатлари кубоги-2021 ўйинлари ўтказиладиган стадионлар сони. Шунингдек, ушбу ареналар келгуси йили жаҳон чемпионати баҳсларига ҳам мезбонлик қилади.

5 - Тунис термаси гол ўтказмаган ўйинлари сони.

4 - Судан термаси бош мураббийи Юбер Велуд бошқарган Жазоир клублари сони. Ушбу мутахассис «D» гуруҳидаги рақиблари сафида эски танишларини учратиши мумкин.

3 - «В» гуруҳидан жой олган Тунис ва Мавритания термалари сўнгги икки йилда шунча марта тўқнаш келишди. Уларнинг иккитасида тунисликлар зафар қучишган бўлса, битта баҳс дуранг билан якунланган.

2 - Мусобақада ўз вакиллари билан қатнашадиган конфедерациялар сони: ОФК ва АФК.

1 - Қатар ва Баҳрайн термалари - Араб кубоги-2021нинг дастлабки учрашуви қатнашчилари.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:30, 13.11.2021.
Ўқилди: 3094 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.