Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Ҳужумчилар хавотири: маҳорат билан рекорд

Баҳо:
+ | -

Футболда дарвозабон омили ҳар бир жамоа учун ўта муҳим саналади. Биламизки, дарвозабон жамоанинг ярмига қиёсланади. Демак, бу гап бекорга эмас. Боз устига, дарвозабон позициясидаги ўйинчининг маҳорати, кўп ҳолларда жамоа ғалабасини таъминловчи восита ҳисобланади. Айниқса, жамоангизда пенальтиларда муваффақиятли дарвозабоннинг бўлиши, нур устига аъло нур!
АПЛнинг 11 туридан ўрин олган «Арсенал» ҳамда «Уотфорд» ўртасидаги учрашувда меҳмонлар посбони Бен Фостер пенальти вақтида фантастик сейв ижро этиб, Обамейанг зарбасини қайтариб қола олганди. Инглиз дарвозабони ушбу сейви орқали Премьер-лигада энг кўп сейв ижрочиларидан бири номига сазовар бўлди. Қуйида Англиядаги ана шундай «пенальти-стоппер»лар ҳақида гаплашамиз.

Юсси Яаскеляйнен ‐ 7та сейв

«Болтон» клубининг собиқ посбони Юаскеляйнен 2006 йилнинг октабрида «Блекберн» қарши баҳсда нақ иккита ўн бир метрлик жарима зарбасини қайтаришга эришади. У АПЛда бу ишни уддалаган еттинчи дарвозабонга айланади. Ҳозирда 46 ёшни қаршилаган собиқ дарвозабон 1997 йилдан бошлаб, 15 йилдан ортиқ вақт давомида «Болтон» шарафини ҳимоя қилади. Яаскеляйнен, шунингдек, 90 йилларда 3 йил «Вест Хэм»да, 2 йил «Уиган» клубларида фаолият юритган эди. У АПЛ учрашувларида 436 маротаба иштирок этган. Шунингдек, ўз дарвозасини даҳлсиз сақлаб қолиш борасида барча даврларнинг 14-ўриндаги посбони сифатида эътироф этилади. У АПЛдаги карьерасида 7 марта пенальтидан тепилган зарбаларни бартараф эта олган.

Тим Ховард - 7та сейв

Ховард Англиядаги 13 йиллик фаолиятида икки клуб – «МЮ» ҳамда «Эвертон» шарафини ҳимоя қилган. У «Эвертон» сафида 354 марта майдонда ҳаракат қилади. Тим 2009 йилда ўтказилган Англия кубогининг ярим финалида собиқ жамоаси «МЮ»га қарши майдонга тушади ва ўша ўйиннинг ўзида икки марта пенальти зарбасини қайтаришга муваффақ бўлади. Ўйин Ховард жамоасининг ғалабаси билан якунланган эди. АПЛда эса, Ховард 2009-10 йилда, «Тоттенхэм»га қарши баҳсда Жермейн Дефо амалга оширган қўшимча вақтдаги пенальтини бартараф этади.

Лукаш Фабьяньский - 7та сейв

Фабьяньский ҳам АПЛдаги энг тажрибали ўйинчилардан. У сўнгги 15 йилда айнан шу лигада ҳаракат қилиб келмоқда. У Польшанинг «Легия» клубидан 2007 йилда «Арсенал» сафига келиб қўшилади. Польшалик дастлабки пенальтидан сейвини 2014 йилги Англия кубоги ярим финалида «Уиган Атлетик»ка қарши амалга оширади. АПЛдаги биринчи қутқаруви эса, 2016 йилда «Суонси» билан «Лестер»га қарши юз берган эди. У ўшанда Рияд Махрез тепган 11 метрлик жарима зарбасини дарвозасига киришига йўл қўймаган. Ўшандан буён ҳеч бир дарвозабон АПЛда Фабьньскийдан кўра кўп пенальтиларга қарши чиқа олмаган.

Жо Харт - 7та сейв

Англиялик посбоннинг қилган хатолари тўғрисида кўп гапириш мумкин бўлсада, унинг энг гуллаган даврини ҳам унутмаслик лозим. Харт 2010-2015 йиллар мобайнида «Манчестер Сити»да ҳаракат қилган 5 мавсумининг 4тасида АПЛнинг «Олтин қўлқоп» совринига эга чиққан. Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони «шаҳарликлар»нинг 2012 ҳамда 2014 йилги чемпионлигида муҳим ўрин тутади. 2016 йилда Пеп Гвардиола жамоага келиши билан, Жо Хартнинг «Ман Сити»даги фаолиятига ҳам якун ясалади. Унинг энг сўнгги пенальтидаги сейви 2018 йилнинг сентябрида, «Вест Хэм» сафида «МЮ»га қарши баҳсда юз берган.

Симон Миньоле - 8та сейв

Сўнгги пайтлардаги ўта ғалати ва кулгили хатолари билан ёдимизда қолган посбон, аввалари «Ливерпуль»нинг энг ишонган футболчиси эди. У клубда ҳаракат қилган олти йили мобайнида барча мусобақаларда саккиз марта пенальтидан берилган зарбалар йўлига ғов бўла олган. Бу нафақат АПЛда, балки жаҳонда ҳам яхши кўрсаткич саналади.

Роберт Грин - 9та сейв

АПЛда тўққиз марта пенальтилардан берилган зарбаларни қайтара олган учта дарвозабондан бири бу Роберт Гриндир. Инглиз посбони 1998 йилда илк бор «Норвич»да бўй кўрсатган эди. Унинг энг эсда қоларли фаолияти асосан «Вест Хэм» клубида кечади. Грин «болғачилар» билан етти бор 11 метрликдан келган тўпларни бартараф этган эди.Шунингдек, у 2012 йилда «ҚПР» жамоасига кўчиб ўтганидан кейин ҳам икки бор сейв ижрочисига айланади. Гриннинг энг эсда қоларли сейвлари 2007 йилда Криштиану Роналдуга қарши, 2012 йилда эса, Стивен Жеррардга қарши кўрсатган маҳоратлари эди.

Эурелио Гомес - 9та сейв

Гомес бир ўйинда икки марта пенальтиларда муваффақият қозонган дарвозабонлардан бири саналади. Бразилиялик посбон 2010 йилда «Сандерленд» ҳужумчиси Даррен Бент амалга оширган ҳар икки зарбани ҳам қайтаради. Кейинчалик, 2016 йилда, «Уотфорд» сафида ҳам худди шундай ишни такрорлай олган эди. У ўшанда «Вест Бром» футболчиси Сейдо Берахинонинг иккита пенальти зарбаси йўлига ғов бўлади. Гомес бу билан жамоасининг ғалабасини таъминлайди.

Бен Фостер - 9та сейв

Фостер ўз профессионал фаолиятини «Сток Сити» клубида бошлайди. 2005 йилда эса «МЮ»га трансфер қилинади. У «Олд Траффорд»да иккинчи рақамли дарвозабон бўлган ва асосан кубок баҳсларида ўйнаган. Шунга қарамай, айнан кубок учрашувларда ўзини кўрсатишни уддалай олади. Хусусан, Бен Фостер 2009 йилги Лига кубоги финалида «Тоттенхэм»га қарши ўйинда Жейми Ў'Хара тепган пенальтини бартараф этиб, жамоасини чемпионликка элитган эди. У «МЮ» билан АПЛда пенальтидан сейв ижро этмайди. Унинг Премьер-лигадаги қутқарувлари «Вест Бром» ҳамда «Уотфорд»даги йилларига тўғри келади.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 18:03, 14.11.2021.
Ўқилди: 3232 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.