Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ЖЧ-2022 саралаши. Европа минтақаси. Бугун ва эртанги учрашувлар

Баҳо:
+ | -


Душанба ҳамда сешанба кунлари келаси йил Қатарда бўиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун Европа қитъасидаги саралаш гуруҳ босқичларининг сўнгги ўйинлари ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри мундиалга йўл олса, 10 гуруҳдаги барча иккинчи ўрин соҳиблари ҳамда Миллатлар Лигаси гуруҳида энг юқори рейтинг билан тугатган икки терма жамоа ҳам плей-офф баҳсларида иштирок этади ва 12 жамоадан тўрттаси Жаҳон чемпионати чиптасига эга чиқади.

Демак, бугун ва эртага бўлиб ўтадиган учрашувлар рўйхати билан танишиб олинг.

 

Душанба, 15 ноябрь

C гуруҳи: Шимолий Ирландия - Италия, Швейтсария - Болгария
F гуруҳи: Австрия - Молдова, Исроил - Фарер ороллари, Шотландия - Дания
I гуруҳи: Албания - Андорра, Полша - Венгрия, Сан Марино - Англия

Сешанба, 16 ноябрь

D гуруҳи: Босния - Украина, Финландия - Франция
E гуруҳи: Чехия - Эстония, Уэлс - Бельгия
G гуруҳи: Гибралтар - Латвия, Черногория - Туркия, Нидерландия - Норвегия

Барча учрашувлар Тошкент вақти билан 00:45да бошланиши режалаштирилган.

Энг катта ўйин

Нидерландия ҳамда Норвегия терма жамоалари ўртасидаги баҳс катта аҳамиятга эга. Скандинавияликлар Холандсиз ўтган турда Латвияни мағуб эта олмаганидан (0:0) кейин гуруҳда учинчи ўринга тушиб кетди. Жамоа ҳисобида 18 очко бор ва шунча очкога эга Туркиядан тўплар нисбатига кўра ортда бормоқда. Нидерландия эса 20 очко жамғарган. 

Италия ҳамда Шветсария ҳам гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринда боришмоқда. Тўплар нисбатига кўра, Евро-2020 ғолиблари гуруҳда пешқадамлик қилишмоқда. Италия Шимолий Ирландияни мағлуб этиб, мундиал йўлланмасини нақд қилмаса, плей-оффда ўйнаши ва яна 4 йил олдинги ҳолат (Швецияга мағлубият ва Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолиш) такрорланиши ҳам ҳеч гап эмас.

Муддатидан олдин Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Франция Финландияни мағлуб этса ҳамда Украина Босния майдонидан уч очко билан қайтадиган бўлса, украиналиклар ҳам плей-оффда қатнашиш имкониятига эга бўлишади. Ҳозирда Францияда 15, Финландияда 11, Украинада эса 9 очко мавжуд. Босния 7 очкога эга. Қозоғистон 3 очко билан сўнгги ўринни банд этган.

Англия гуруҳда бирорта очко тўплай олмаган Сан-Маринога қарши баҳсда дуранг натижа қайд этса ҳам тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Бу ҳолатда Полша иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олади. Ҳозирда инглизларда 23, полшаликларда 15 очко бор. Албания (10) ҳамда Венгрия (9) мос равишда учинчи ва тўртинчи поғоналардан жой олишган.

 

Манба: uefa.com
Киритилди: 11:54, 15.11.2021.
Ўқилди: 3343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.