Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«МЮ»га садоқат: у бутун умр шу ерда эди...

Баҳо:
+ | -

«У голлар уради, Скоулз голлар уради...»
Ушбу жумлаларни «Манчестер Юнайтед» мухлислари куйлар эди. Бу қўшиқ «Олд Траффорд»да ҳар доим ҳам янграмаган. Қачонки, Пол Скоулз гол урса, шундагина сиз бу ҳайқириқни тинглашингиз мумкин эди.
Пол Скоулз «МЮ» учун садоқат рамзи бўлиб қолган. У қарийб 20 йиллик фаолиятини фақат бир жамоада, «МЮ»да ўтказган. Бу давр мобайнида Скоулз 152 марта рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган. Аммо унинг голларидан кўра ўйини мухлисларни мафтун этганди.

Mancunian Скоулз

У бутун фаолиятини битта жамоада ўтказган камёб футболчилар сирасига киради. Пол 700 мартадан ортиқ «қизил иблислар» учун майдонда ҳаракат қилган. У 92 йилги муваффақиятда Девид Бекхем, Райан Гиггз, Ники Бат ва ака-ука Фил ҳамда Гари Невилл билан бирга эди.
Пол Скоулз ўз вақтида Европада ўзининг тўп узатиш қобилияти билан машҳур бўлган. У Англия терма жамоасида 66 мартадан кўп майдонда ҳаракат қилди. Аммо услуб ва фалсафа қарама-қаршилиги сабаб, 29 ёшидаёқ Англия термасидан кетишга мажбур бўлди. Скоулз узоқ ва яқин масофаларга узатмаларда шундай аниқлик билан ҳаракат қилардики, бу борада уни «МЮ»нинг ҳақиқий креатив юраги дейиш мумкин эди. Унинг Англиядан кетиши, «МЮ»нинг фойдасига хизмат қилди десак, адашмаган бўламиз. Негаки, Скоулз 30 ёшдан кейин ҳам ўз даражасидан тушиб кетмади.

Футболчининг яхши томонлари кўп эди, аммо майдондаги саълбий тарафлари ҳам йўқ эмасди. Хусусан, у ўзининг очиқ қўполликлари, бунинг натижасида келадиган сариқ ва қизил карточкалар билан баъзида жамоасини қийнаб қўярди. Яккама-якка курашда омадли ҳаракат қилишда муаммолари бўлса ҳам, Скоулз ўзининг жисмоний кучи, тезлиги ва гавда ҳаракати билан «МЮ» марказида мувозанат ўрната оларди. Шубҳасиз, Фергюсон қўл-остида, Пол жамоанинг энг асосий фигураси саналган. У Манчестер шаҳрининг қизил томонида 1993-2011 ҳамда 2012-2013 йилларда ҳаракат қилади. У ўз фаолиятини якунлаш йилида, сўнгги бор АПЛ бош соврини қўлга киритган эди. Шахсий кўрсаткичлар бўйича, бу Скоулзнинг 11 чемпионлиги бўлган. Бу борада фақат Райан Гиггзгина Полдан устун, холос.

ЕЧЛда...

«Манчестер Юнайтед» 1999 йилги Европа кубоги(ЕЧЛ) финалида «Ноу Камп» стадионида «Бавария»га қарши майдонга чиқади. Ўшанда қўшиб берилган дақиқалардаги манкунианликларнинг голи «МЮ»ни чемпион қилган. Бироқ унда Пол Скоулз ва жамоа сардори Рой Кин четлатишлар сабаб сафда бўлмаган. Орадан тўққиз йил ўтгач, Скоулз жамоаси яна ЕЧЛ финалига етиб келади. Бунда Скоулз 33 ёш бўла туриб, 87 дақиқа майдонда ҳаракат қилганди. Москва шаҳрида ёмғирли кечада ўтган финалда «МЮ» «Челси»ни пенальтилар сериясида мағлуб этади. Скоулз ўшанда умрида иккинчи марта Европада тенгсиз клуб аъзоси эди.

Афсоналар афсоналар учун

«Барселона» клуби афсонаси Хави Эрнандес Пол Скоулзга бўлган ҳурмати ва муҳаббатини айтишдан ҳеч ҳам уялмайди. У Скоулзнинг узатмалар бериш маҳоратига тан беришини таъкидлайди. Шунингдек, бошқа буюклар, Андреа Пирло, Зинедин Зидан ҳамда Луиш Фигулар ҳам Скоулзга ҳавас қилишини билдиради. Хуллас, Скоулз ҳар доим ўз тенгдошлари ва издошлари орасида севимли бўлиб келган. Бу эса бизга футболчининг нечоғлиқ буюк ва машаққатли йўлни босиб ўтганини яна бир бор эслатади.

Айтганча, бугун унинг туғилган куни. Happy Birthday to GREAT!!!

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 17:52, 16.11.2021.
Ўқилди: 5061 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.