Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Мағлубиятдан фарқ қилган мағлубият

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: www.fcnasaf.uz

“Насаф” ҳам ютқазди. Аммо кечаги мағлубиятлар билан бугунги мағлубиятнинг фарқи бор, тўғрими? Кеча гранд жамоаларимизнинг ўз рақиблари олдида қанчалик ожиз қолганига гувоҳ бўлган бўлсак, бугун “Насаф”га тажриба етишмади. Ўйинни нақд 24 соат кутган мухлислар учун қаршиликлар ўйиннинг илк дақиқасидан ажойиб ўйин кўрсатиб беришди. Ҳеч нарсадан чўчишмади, ўз мақсадлари сари олға интилишди.

Агар Рўзиқул Бердиев шогирдлари яратган вазиятларнинг ҳеч бўлмаса ярмини голга айлантира олганида, рақибни бутунлай синдириб, ОЧЛдаги дебют ўйиндаёқ 3 очкони қўлга киритган бўлишарди. Аммо бугун ОФК кубоги соҳибларидан омад очиқчасига юз ўгиришди. Бир неча марталаб бирга-бир вазиятлар, дарвоза устунию тўсинлари... Эҳ, ўйиннинг 18-дақиқасидаёқ насафчилар ҳисобни 2:0га етказиб, барча ўзбек футбол мухлисларини ажиб бир хушкайфият кўчасига етаклашганди-я!

Ким билади дейсиз, балки мавсумнинг энди бошланаётгани футболчиларнинг ўз формаларида ўйнашларига халал бергандир, балки ОФК кубоги ва ОЧЛ савияси ўртасидаги фарқ яққол кўриниб қолгандир. Умуман олганда, “Насаф”даги иштиёқ, ҳужум ташкил қилиш борасида катта муаммолар йўқ (боз устига “Ал-Жазийра”нинг ҳимояси ҳам идеал ҳолатдан анча узоқ ўйнади). Аммо қаршиликлар ҳимоя чизиғи бугун ҳақиқий ОЧЛ савиясини ҳис қилиб кўришди.

Ушбу ўйин “Насаф” учун катта тажриба вазифасини ўтади. Агар улар руҳан тушкунликка тушиб қолмаган бўлсалар, ОЧЛда ҳам ўйнаса бўлишини тушуниб етдилар. Шунингдек, “Ар-Райян (Қатар) ва “Истиқлол” (Эрон) жой олган гуруҳда бемалол тўп сурса бўлади.

“Насаф” мана шундай ҳужумкорликни сақлаган ҳолда, вазиятлардан унумли фойдаланиш ва ҳимояни мустаҳкамлаш устида бош қотирса, исталган рақибга бош оғриқ бўлиши мумкин.

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ.
“А” ГУРУҲИ. 1-ТУР
«НАСАФ» - «АЛ ЖАЗИЙРА» - 2:4 (2:1)
Голлар: Ф.Мусаев (3), Сами Робиъа (18-автогол) — Жума Абдулла (40, 69), Баре (76), Рикардо Оливейра (88)
«Насаф»: 42. Муроджон Зуҳуров, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 7. Жаҳонгир Жиямуродов, 8. Андрейс Переплёткинс, 9. Илҳом Шомуродов, 10. Кенжа Тўраев, 17. Артур Геворкян, 18. Фозил Мусаев, 20. Эркин Бойдуллаев, 34. Боян Малишич.
«Ал Жазийра»: 1. Али Хасиф, 2. Лукас Нил, 3. Жума Абдуллоҳ, 10. Иброҳим Диаки, 12. Сами Робия, 16. Абдулраҳим Жума, 18. Абдуллоҳ Муса, 22. Матиас Дельгадо, 23. Холид Себил, 24. Субайт Хатир, 37. Рикардо Оливейра

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:17, 07.03.2012.
Ўқилди: 11739 марта.
Фикрлар: 76 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.