“Атлетико” ҳужумчиси Жоау Феликс номаълум муддатга сафдан чиқди, дея хабар беради “матрасчилар” матбуот хизмати.
Португалияликда мушаклари билан боғлиқ жароҳат ташхиси қўйилган.
Маълумот ўрнида, Жоау жорий мавсум Испания Ла лигасида 7 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган.